Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти ҳузурида маҳсулот ва хизматларни халқаро сертификатлаштириш мақсадида «Ҳалол» миллий сертификатлаштириш идораси ташкил этилади.
Ўзбекистонда Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти дастури ва тартиб-қоидалари ратификация қилинган. Мамлакатимиз Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти ташкилотига 2019 йилдан тўлақонли аъзо бўлди.
«Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тизимини мамлакатимизда жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тегишли хулосаси олинган.
Ушбу идорага бошланғич босқичда экспортга жўнатилаётган маҳсулотлар учун хизмат фаолияти юритиш, кейинги босқичда эса ички бозорга ҳам татбиқ этиш чоралари юклатилган.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил