Жорий йилги тест топшириқларини шакллантириш учун умумтаълим фанлари бўйича 140 нафардан ортиқ экспертлар гуруҳи тузилган. Улар 180 мингдан ортиқ тест топшириқларини шакллантиради. Тест топшириқларининг ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларидаги бир хиллиги таъминланади.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида 2019/2020 ўқув йили учун тест синовларига тайёргарликка бағишланган анжуманда шу ҳақда маълумот берилди.
Хориж тажрибаси асосида бу йил тест топшириқларида график, ёзувсиз карта, расмлар қўлланилмоқда.
Бугунги кунда тест синовларини ўтказиш учун мамлакат бўйича 69 бино танланган. Уларнинг энг каттаси 1710, энг кичиги 240 ўринлидир. Бу биноларда бир кунда 2 та сменада 1 минг 277 та гуруҳда жами 38 минг 310 абитуриент тест топшириши мўлжалланган. Тест синовларининг адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида бир кунда 2 минг 554 нафар назоратчи жалб этилиши белгиланган.
— Абитуриентлардан олинган бармоқ изи орқали тест синовларига бошқаларнинг кириши каби қонун бузилишларга барҳам берилади, — деди Давлат тест маркази бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қаҳрамон Ҳақбердиев.
Бунинг қанчалик ҳақиқат эканлиги эса кейинроқ маълум бўлади, албатта.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил