Самарқанд вилоятида 2019 йилнинг дастлабки беш ойида судлар томонидан 2271 та никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ҳал қилув қарорлари чиқарилган. Шундан 1214 таси қаноатлантирилган.
Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг олтмиш тўртинчи сессиясида вилоят фуқаролик суди томонидан маълумот берилганини Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.
Мутахассислар томонидан никоҳдан ажратиш бўйича судга мурожаат қилиш сабаблари ҳам таҳлил қилинган. Ажрашишларнинг асосий сабаблари санаб ўтилган.
Жумладан, 2271 та ажрим ишидан 1250 таси оилавий келишмовчилик, 192 таси моддий қийинчилик, 113 таси фарзандсизлик, 59 таси спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида экани ойдинлашган.
Бундан ташқари, ажрашиш учун ариза берганларнинг ёш тоифаси ҳам таҳлил қилинган. Хусусан, ажрашиш учун аризалар 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган фуқаролардан 737 та, 26 ёшдан 35 ёшгача фуқаролар 1102 та, 35 ёшдан юқори фуқаролар томонидан 432 та келиб тушган.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил