– Ишхонамизда ойлик маош ҳар ой бир хил муддатда берилмайди. Баъзида кейинги ойда ўтган ойнинг иш ҳақини оламиз. Аслида қонунчиликда иш ҳақи тўлаш муддатлари қандай белгиланган?
Т.Ботиралиев,
Тошкент шаҳри
– Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасига кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин.
Бундан ташқари, мазкур модданинг иккинчи хатбошида ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланиши белгиланган.
Шайхонтоҳур тумани адлия бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, жумладан, уларнинг меҳнатга ҳақ тўлашга доир бузилган ҳуқуқларини тиклаш масалаларида доимий иш олиб борилмоқда.
Жумладан, фуқаролар С.Аглаев, М.Азизов, М.Ахмедовларнинг 2019 йил апрель ва май ойлари учун ўз вақтида берилмаётган аванс ва ойлик маошларини олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари бўлим томонидан ўрганиб чиқилди. Меҳнат кодекси талаблари бузилишига йўл қўймаслик мақсадида бўлим томонидан кўрилган чоралар натижасида Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги томонидан ушбу фуқароларга тўланмаган апрель ва май ойлари ойлик маошлари (бир киши учун 1,5-2 млн. сўм) тўлаб берилди.
Фарҳод АКБАРОВ,
Шайхонтоҳур туман адлия бўлими бошлиғи
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил