1 октябрдан машина бошқариш учун яқин қариндошлар ўртасида ишончнома бериш тартиби бекор қилинадими?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Лойиҳада нотариат институтини такомиллаштиришга оид қатор янгиликлар ўрин олган.
Жумладан, қуйидаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда:
2019 йил 1 октябрдан – транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш тўғрисидаги ишончномани;
2020 йил 1 январдан – юридик шахсларнинг, хусусан банк ва бошқа кредит ташкилотларининг корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, янги кўчмас мулк ва транспорт воситалари бўйича лизинг, гаров (ипотека) шартномаларини. Бунда, гаров (ипотека) шартномаларини расмийлаштирган банк ва бошқа кредит ташкилотлари мол-мулкка тақиқ қўйиш ва ечишни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мустақил амалга оширади.
Мазкур лойиҳа тасдиқланса 2019 йил 1 октябрдан бошлаб автомобиль бошқариш учун яқин қариндошларни (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) суғурта полисида кўрсатишнинг ўзи кифоя бўлади, нотариусдан ишончнома олиш шарт бўлмайди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔52
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔47
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил