Етти кун      Бош саҳифа

Сенатда Президент айтган қўмита тузилди

Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди, дея хабар берди «Xabar.uz». Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев янги тузилма – Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасини тузишни таклиф қилган эди.

Сенатда Президент айтган қўмита тузилди

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, муносиб турмуш ва меҳнат шароитларини яратиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда камситилишига йўл қўймаслик, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши устидан тизимли парламент назоратини амалга ошириш янги қўмитанинг асосий мақсадларидир.
Қўмита мамлакатда гендер тенгликни таъминлашга ва хотин-қизларнинг давлат ва жамият ишларида фаол иштирок этишига қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқади. Гендер тенглик масалалари ва оила институтини ривожлантиришга оид қонунларни мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштириб боради. Шунингдек, жойларда аҳоли, жумладан, хотин-қизлар билан бевосита мулоқот қилиш орқали гендер тенглик масалаларига оид ҳақиқий аҳволни ўрганиш, аниқланган масалаларни парламент назорати воситаларини қўллаган ҳолда ҳал этиш чораларини кўриш, репродуктив саломатлик, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг хотин-қизлар, гендер тенглик ва оила институтига оид масалалар юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш қўмита вазифаларига киради.
 




Ўхшаш мақолалар

Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

🕔11:03, 18.09.2026 ✔45

Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Батафсил
«Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

🕔11:03, 18.09.2026 ✔38

«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

🕔11:02, 18.09.2026 ✔39

Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

    Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

    Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    ✔ 45    🕔 11:03, 18.09.2026
  • «Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

    ✔ 38    🕔 11:03, 18.09.2026
  • Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

    Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

    Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

    ✔ 39    🕔 11:02, 18.09.2026
  • Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди:  яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди: яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Мамлакатимизда урбанизация ва шаҳар ҳаёти жадаллашган сари аҳолининг табиат қўйнида дам олиш, сокинликдан баҳраманд бўлиш ҳамда ўсимликлар олами билан яқиндан танишишга бўлган эҳтиёжи муттасил ортиб бормоқда. Статистика агентлиги маълумотлари ҳам ушбу ижобий экологик тенденцияни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 42    🕔 10:59, 18.09.2026
  • Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

    Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

    Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

    ✔ 103    🕔 10:24, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар