Ҳозир юртимизда 9774 мактабгача таълим муассасаси мавжуд. Уларда 3-7 ёшгача бўлган болаларни қамраб олиш даражаси 40,5 фоизни ташкил этади.
Қолган 60 фоиз болалар қачон ва қандай қилиб боғчага жалб этилади? Оғир шарт-шароитларда фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасаларидаги аҳвол ўнгланадими? Ота-оналар бундай даргоҳда тарбияланаётган ўғил-қизининг таълим-тарбияси, соғлиғи, овқатланиши, умуман, келажагидан қачон хотиржам бўлади?
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этган матбуот анжуманида журналистларнинг шу каби саволларига атрофлича жавоб қайтарилди, дея хабар берди ЎзА.
«Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»га мувофиқ 2021 йилга бориб янги боғчалар очиш, давлат-хусусий шериклик асосида ҳамда чекка ҳудудлар учун долзарб бўлган мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ташкил этиш ҳисобига улардаги ўринлар сони 56,8 фоизгача кўпайтирилади. 2030 йилда эса бу рақамни 132,3 фоизга етказиш кутилмоқда.
– Педагоглар сонини кўпайтириш, шунингдек, ходимларни саралаш, тайёрлаш ва малакасини оширишга янги ёндашувларни татбиқ этиш ишларини давом эттирамиз, – деди мактабгача таълим вазири А.Шин. – Вазирлик вакиллари масъул ходимлар фаолиятини ҳар дақиқада назорат қилиш имконига эга эмас. Шунинг учун ҳам МТМларда малакали, виждонли кадрлар ишлаши биз учун ниҳоятда муҳим.
Бугунги кунда нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони 3942 тани ташкил қилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги тегишли қарорига асосан бундай фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга бериладиган бўлди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔52
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔47
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил