Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 81 та умумтаълим муассасасида ҳозирги кунда ўқувчилар сони сиғимига нисбатан 2-3 баробар ортиб кетганлиги, санитар-гигиеник меъёрларга мос келмаслиги, ўқувчилар 2-3 сменада таълим олишлари, синфларда ўқувчилар сони 45-50 нафарга етиб келганлиги боис, ушбу мактабларда ўқувчиларни қабул қилиш бўйича регламент ишлаб чиқилган эди.
Мазкур мактаблар Тошкент шаҳридаги барча мактаб ёшига етган ўқувчиларни қамраб олиш имкониятига эга эмас. Ушбу мактабларда қўшимча квота уларнинг қабул қилиш имкониятидан келиб чиқиб белгиланади, барча мактабларда ҳам қўшимча квота белгиланмаслиги мумкин. Чунки 81 та умумтаълим муассасаларининг аксариятида мактаб қуввати микроҳудудидаги мактаб ёшига етган болаларни қабул қилишга етади. Уларда қўшимча квота учун имконияти (мактаб сиғими) мавжуд бўлмаслиги мумкин, дея хабар берди Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати.
Шу кунларда кўплаб ота-оналар Давлат хизматлари марказига қўшимча квота асосида қабул қилиш масаласида мурожаатлар қилмоқда. Хабарларга кўра, айни кунларда Давлат хизматлари марказида 70 фоиздан ортиқ ота-оналар пуллик қабул бўйича навбатга туриб, марказ ходимларидан пуллик қабул қилишни талаб қилишмоқда.
«Вазирлик ота-оналарни яна бир бор расман қўшимча квота пуллик асосда амалга оширилмаслиги ҳақида маълум қилади. Халқ таълими вазирлиги аҳолидан Давлат хизматлари марказига қўшимча квота пуллик қабул учун навбатга турмасликларини, ўзларининг бириктирилган микроҳудуддаги мактабларга ёки давлат хизматлари орқали қабул жараёнлари амалга оширилмайдиган Тошкент шаҳридаги бошқа 228 та мактабларнинг бирига жойлаштиришни тавсия этади», дейилади ХТВ ахборотида.
Бугунги кунда Давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинмайдиган Тошкент шаҳрида 228 та мактабда қабул жараёнлари давом этаётганлиги, уларга 36 минг 473 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилгани ва бугунги кунга қадар 12 минг 469 нафар ўқувчи ўрни мавжуд экани эслатиб ўтилди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил