Етти кун      Бош саҳифа

Пальма ёғи инсон саломатлиги учун хавфлими?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги нега бонг урмаяпти?

Пальма ёғи инсон саломатлиги учун хавфлими?

Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан мамлакатимизга олиб кирилаётган пальма ёғи ва унинг асосида ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон саломатлигига таъсири юзасидан тегишли давлат органларига маълумотлар сўраб сўровлар юборилди ҳамда ўрганишлар олиб борилди. Бу ўрганишлар депутатларнинг ўз сайловчилари билан учрашувларида, улар кундалик истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида трансёғлари, хусусан, пальма ёғи миқдори белгиланган меъёридан юқори экани ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда, дейилади uza.uz чоп этган мақолада.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, охирги уч йилда мамлакатимизга ўртача 50 минг тоннадан ортиқ пальма ёғи импорт қилинган. Бу, ўз навбатида, жорий йилнинг ўтган қисқа даврида пальма ёғи импорти ўтган йилларга нисбатан кескин ўсаётганидан далолат бермоқда.
Масалан, маргарин ва пишлоқ маҳсулотларида ёғ кислоталаридаги трансизомерлар миқдор кўрсаткичи бўйича 4 фоизгача этиб белгиланган бўлса-да, харид қилинган намуналарда уларнинг миқдори 8,8 фоиз, яъни ушбу маҳсулотлар таркибида бегона ёғларнинг миқдори 2 баробардан юқорилиги қайд этилди. Бу амалдаги «Сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент»да сут маҳсулотлари таркибида сут ёғларидан ташқари бегона ёғларнинг бўлмаслиги шартига зид бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосасига кўра,
«Пальма ёғи инсон саломатлиги учун хавфлилиги тиббиётда аниқланган бўлиб, ҳатто, эркакларнинг бепуштлигини ҳам келтириб чиқариши мумкин экан!»
Шу боис, бугунги кунда Ўзбекистонда амалдаги санитария қоидалари ва меъёрларига асосан болалар озиқ-овқати маҳсулотлари ишлаб чиқарилишида пальма ёғидан фойдаланиш таъқиқланган.
Таъкидлаш жоиз, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дас­тури ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг парламент олдидаги ҳисоботида мазкур масала Ҳукумат вакиллари олдига қўйилган эди. Депутатлар таклифи бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат махсус Ишчи гуруҳи ташкил этилиб, масалани чуқур ўрганиш ва тегишли хулосалар чиқаришга келишилди.
Сўнгра, 2019 йил 19 август куни Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлисининг баёнида Давлат дастурининг ижроси юзасидан импорт қилинаётган пальма ёғининг озиқ-овқат саноатида ишлатиш билан боғлиқ вазиятни ўрганиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идораларга вазифалар юклатилиб, тегишли муддатлар белгиланди.
Бироқ, мамлакатимизга кириб келаётган катта миқдордаги пальма ёғи қайси мақсадларда ишлатилиб, уни қандай назорат қилиш тартиби бўйича амалга оширилаётган ишлардан депутатлар ўз вақтида хабардор қилинмаяпти.
Бундан ташқари, Ҳукумат­нинг ушбу масала бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режасида белгиланган импорт қилинаётган пальма ёғининг озиқ-овқат саноатида ишлатиш билан боғлиқ қонун ҳужжатларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш натижаси бўйича 16 сентябргача деб берилган топшириғининг ижроси ҳам номаълумлигича қолмоқда.
Бундан кимдир манфаат кўраётгани аниқ.
Пальма ёғи — импортми? У валюта ҳисобига олиб келинадими? Нима, унинг ўрнини босувчи маҳсулот ўзимизда йўқми? Буни қайсидир идора ўйлаши керакми-йўқми?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги нега бонг урмаяпти?
Аҳоли соғлиқни сақлаш учун биз бюджетдан катта-катта пул сарфлаяпмизми? Пальма ёғи зарарининг олдини олсак, турли хасталикларнинг олдини олган бўламиз-ку. Пировардида, бюджет маблағлари иқтисод бўлади...
Халқ вакиллари томонидан олиб борилаётган ўрганишлар натижадорлигини таъминлаш мақсадида Ҳукумат бу борада тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг масъулиятини оширишига умид қиламиз.
Қаҳрамон ЭРГАШЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
 




Ўхшаш мақолалар

Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

🕔11:03, 18.09.2026 ✔45

Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Батафсил
«Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

🕔11:03, 18.09.2026 ✔38

«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

🕔11:02, 18.09.2026 ✔39

Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

    Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

    Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    ✔ 45    🕔 11:03, 18.09.2026
  • «Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

    ✔ 38    🕔 11:03, 18.09.2026
  • Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

    Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

    Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

    ✔ 39    🕔 11:02, 18.09.2026
  • Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди:  яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди: яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Мамлакатимизда урбанизация ва шаҳар ҳаёти жадаллашган сари аҳолининг табиат қўйнида дам олиш, сокинликдан баҳраманд бўлиш ҳамда ўсимликлар олами билан яқиндан танишишга бўлган эҳтиёжи муттасил ортиб бормоқда. Статистика агентлиги маълумотлари ҳам ушбу ижобий экологик тенденцияни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 42    🕔 10:59, 18.09.2026
  • Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

    Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

    Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

    ✔ 103    🕔 10:24, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар