Тошкент вилоятида қисқа вақт оралиғида Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сони 120 дан ошди, хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилаётган фуқаролар эллик баробарга кўпайди, дея хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати.
Ҳозир вилоятда 22 та туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари фаолият юритиб келмоқда. Албатта, уларда тезкор, қулай ва сифатли давлат хизматлари кўрсатиш биноларни замонавий, инновацион ғоялар асосида сўнги техникалар билан жиҳозлаш билан боғлиқ.
Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 8 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, жойларда Халқ қабулхоналари ҳузурида Давлат хизматлари марказлари бинолари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилмоқда.
Бугунги кунгача вилоятда тўртта марказ биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, фойдаланишга топширилди. Йил якунигача ташриф буюрувчиларга кулайлик яратиш мақсадида яна ўнга яқин марказ биноси аҳоли ихтиёрига топширилади. Ҳозирда янги биноларни қуришда туман ва шаҳарлардаги маҳаллий тадбиркор-инвесторлар билан ўзаро келишувга эришилиб, қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил