Жиззах шаҳри ва 65 та қишлоқдаги 1850,4 километрли ичимлик сув тармоқларининг 1182,9 километри ёки бошқача айтганда, 64 фоизи реконструкцияга муҳтож.
Президент қарори билан ҳозир 2018-2020 йилларга мўлжалланган 470 миллиард сўмлик «Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига вилоят аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш тизимини яхшилаш» лойиҳаси амалга оширилаётир, дея хабар берди ЎзА.
Ўтган йили сув олиш иншооти, сув тозалаш станцияси, сув олиш иншоотидан сув тозалаш иншоотигача бўлган 16 километрли сув қувурлари ва тозалаш иншоотидан 20 километрли магистрал сув қувури қурилди. Иншоотда 78 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.
– Ҳозир умумий узунлиги 183 километр бўлган сув тармоғи, сув кўтариш ва тозалаш иншооти, 100 минг метр куб сиғимли сув сақлаш иншооти қурилиши тез суръатларда амалга оширилаётир, – дейди «Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Мираҳмад Қоратоев.
Лойиҳанинг амалга оширилиши билан Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл туманлари ҳамда Жиззах шаҳрида яшовчи 860 минг нафардан зиёд аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланиши кўзда тутилган.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил