Тошкент вилояти Қибрай туманида оилавий муносабатлар ва мол-мулк сабаб ўзаро низолашган оилаларни яраштиришга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди, дея хабар берди ЎзА.
Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари билан бирга мулк низоси ёки эр-хотин муносабати бузилиши сабаб оиласида тинчлиги йўқолган 60 дан зиёд оила вакиллари иштирок этди. Эр ва хотин масъулияти, уларнинг бир-бири олдидаги бурч ва ҳуқуқлари, бахтли ва тинч-тотув яшаш асослари ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.
Очиқ мулоқот, самимий суҳбат натижасида 3 та оилага қувонч, бахт ва тўкислик қайтди. Яъни, 3 та оила яраштирилди. Эътиборли жиҳати, ушбу оилалардаги 5 нафар фарзанд барча қатори энди ота-онаси бағрида, уларнинг меҳрига қониб вояга етадиган бўлди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил