Давлат хизматлари агентлиги томонидан ваколатли идоралар билан биргаликда кўчмас мулк объектларини Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат рўйхатидан ўтказишда юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектига нисбатан қайси ваколатли орган томонидан, қандай асосларга кўра тақиқ ёки хатлов қўйилганини аниқлаш имконияти яратилди.
Эндиликда буни аниқлаш учун турли идора ва ташкилотларга бирма-бир ёзма ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлишмайди. Давлат хизматлари агентлиги бу масалани бир зумда ҳал қилиб беради.
Эслатма: амалдаги тартибга кўра, тақиқ ёки хатловнинг мавжудлиги кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад қилишга асос бўлади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил