Чегара ҳудудлардаги аввалроқ тугатилган ЙПХ ва ППХ постлари фаолияти қайтадан тикланмоқда. ИИВ бунинг байрамлар ва сайлов давридаги вақтинчалик чора эканини маълум қилди.
2017 йил сўнгида Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг парламентга мурожаатида вилоятлар ўртасидаги постларни тугатишни топширган эди. Бу каби постларнинг мавжудлиги одамларнинг ҳаракатланишини, шунингдек, иқтисодиёт ҳамда ички ва ташқи туризмнинг ривожланишини чегаралаши айтилган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги қарорига мувофиқ, республика ҳудудида мавжуд бўлган 133 та йўл-патруль хизмати стационар постлари ва патруль-пост хизмати постларидан 74 тасининг фаолияти тугатилиб, бугунги кунда улардан 59 таси ўз ишини давом эттирмоқда.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида «Фарғона-Водил», «Фарғона-Аввал» йўлларидаги, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманидаги «Тупроққалъа» ЙПХ пости, Сурхондарë вилояти Термиз тумани Денов шаҳридаги «Солиобод» ППХ блокпости, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги «Найнаво» ППХ пости ва бошқа постлар қайта тиклангани ҳақидаги хабарлар пайдо бўла бошлади.
ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, ўтказилиши режалаштирилаётган нуфузли сиёсий ва байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида хавфсизликни таъминлашни самарали ташкил этиш мақсадида айрим ҳудудларда вақтинчалик йўл-патруль ва патруль-пост хизмати постлари ташкил этилмоқда.
Шу билан бир қаторда, юзага келган тезкор ва криминоген вазиятни инобатга олган ҳолда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан ЙПХ ва ППХ постларини вақтинча ташкил этиш ва тугатиш тартиби мавжуд, дея таъкидлаган матбуот котиби.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил