24 декабрь куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси матбуот анжумани ўтказди, деб ёзади Xabar.uz. 2019 йилда компания томонидан амалга оширилган ишлар ва 2020 йил режалари ҳақида маълумот берилди.
Жорий йил давомида компаниянинг Халқаро пакетли коммутация марказига уланган провайдер ва операторлар учун ташқи каналга уланиш тарифлари нархи 1 Мбит/с. учун 85 минг сўмдан 75 минг сўмгача (17 фоизга) арзонлаштирилганди. 2020 йилнинг 1 январидан эса мазкур тариф 56 минг сўмгача (20 фоиз) пасайиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда 2019 йилда интернет хизматларига тарифлар ўртача 4 бараварга арзонлашди ва симли интернет тезлиги бутун Ўзбекистон фойдаланувчилари учун деярли 2 бараварга ошди, дейилади компания берган маълумотда.
«Ўзбектелеком» АК бугунги кунда аҳоли учун энг юқори – 100 Мбит/с. тезликдаги тариф режасини тақдим этмоқда. Интернет нархи эса 3,5 баравардан зиёдга камайган.
Солиштириш учун: 2018 йилда компаниянинг энг юқори тезликдаги тариф режаси 20 Мбит/с.дан ошмаган.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил