Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов фуқароларни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб қайтарди.
Даволаниш учун шифохонага борганда коронавирус инфекциясига текширилганлик тўғрисида маълумотнома сўралиши тўғрими?
– Йўқ, даволаш-профилактика муассасаларига даволанишга ва туғруқ мажмуаларига қабул қилишда коронавирус касаллигига текшириш талаб қилинмайди.
Фақат коронавирус юқиш эҳтимоли юқори бўлган қуйидаги шахслардан биологик намуна олиниб, ўрнатилган тартибда текширилиши белгиланган:
= бемор билан бирламчи (яқин) мулоқотда бўлган шахслар;
= иккиламчи мулоқотда бўлган шахслар;
= хорижий давлатлардан келган шахслар;
= тиббиёт ходимлари.
Нега Тошкент шаҳри беморлар сони кўплигига қарамай, «сариқ» ҳудуд бўлиб қолмоқда? Март-апрель ойларида кунлик касаллар сони ҳозиргидан кам бўлса-да, қатъий карантин чоралари қўлланилганди?
– Тошкент шаҳрида касаллик қайд этилган маҳалла, мавзе, даҳа ва йирик объектлар бўйича карантин чекловлари ўрнатилмоқда. Унга кўра:
= жами 513 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 42 таси — «қизил» ҳудуд;
= 132 таси — «сариқ» ҳудуд;
= 339 таси — «яшил» ҳудудга ажратилган.
Тошкент шаҳри пойтахт эканлиги ҳисобга олиниб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари ва ҳаракатларига таъсир қилмай, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга оширилмоқда.
«Яшил» ҳудудда тиббий ниқоб тақмаса бўладими?
– Республика махсус комиссияси хулосасига кўра, ҳудудларда тоифаланишидан қатъи назар қуйидаги тартибга риоя қилиниши шарт:
= жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаш;
= фуқароларнинг тиббий ниқобдан фойдаланишлари;
= уч кишидан ортиқ йиғилмаслик;
= антисептик воситалардан фойдаланиш.
8 июндан автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Одамларнинг касаллик юқтириб олиш хавфи катта эмасми?
– Жамоат транспортларига қуйидаги талаблар белгиланган:
= транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;
= автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;
= ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.
15 июндан умумий овқатланиш жойларига рухсат берилди. Бунда нималарга риоя қилиш керак?
– Умумий овқатланиш объектлари фаолияти тикланишига қуйидаги талаблар белгиланди:
= банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
= фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;
= столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
= бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
= ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
= ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.
Касалликнинг олдини олиш ва карантин тадбирларига амал қилиш ўз қўлимизда. Илмий асосланган ва барча учун оддий бўлган гигиена қоидаларига амал қилиш орқали касалликдан ҳимояланиш мумкин.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил