Олий ўқув юртларига қабул яқин. Гарчи бу йил кеч қолган бўлсам-да, Халқ таълими вазирлигига бир масала бўйича минглаб ўқитувчилар фикрини етказиб қўймоқчиман.
Бу ўрта махсус маълумотли кадрларнинг махсус сиртқи йўналишлари ҳақида.
Махсус сиртқи йўналишлари икки йил олдин бир ташкилланди, аниқ критерийлар асосида ТХТБлар баллар қўйиб берилди, бунда баллар ўзгартириб бўлмагани туфайли коррупция умуман аралашолмади, десак янглишмаймиз.
Жуда кўп ўрта махсус дипломлилар олий қилиб олишди дипломини шу баҳонада. Афсуски, бир йилгина бўлган бу иш кейин тугатилди.
Ҳозирда ишлаб турган жуда-жуда кўплаб жонкуяр ўқитувчиларни биламан – 10 йил, 20 йил ва ундан кўп йиллик стажга эга, аммо ўрта махсус маълумот билан қолиб кетган тажрибали инсонлар. Ками 30 ёшдан тортиб 40 ва ҳатто 50 ёшли ўқитувчилар.
Энди улар таассуфки, 2-3 йилдан сўнг мактабларда мутлақо ишга олинмаслигини билгач, бу йил янги битириб чиққан 17 ёшли абитуриент билан куч синашиб, имтиҳон топшириб, кундузги 4 йиллик таълимда ёки сиртқида бошқа йўналишда ўқишга мажбур. Бир опани танийман, 5 йил топширган мана шундай қилиб...
Бу оилали, карьерасини аллақачон изга тушириб бўлган, шогирдлари ҳам институтларни битириб бирга ишлаётган, элу юртда зўр ўқитувчи сифатида танилиб бўлган устозлар учун қийин талаб, адолатсиз талаб. Чунки уларда ўқувчига бериш керак бўлган ҳамма нарса бор, улкан тажрибасини ҳеч қайси олий ўқув юртларида ҳеч ким беролмайди. Ўша бир парча қоғози йўқлигидан ҳозирданоқ мактабдаги фаолияти қил устида ишламоқда. Исталган бу йил битириб келган олий маълумотли кадр 20 йиллик ўқитувчининг ишини олиб қўйиши мумкинлиги қонунда кўрсатилган.
Биз уларнинг тажрибасидан кўз юммаслигимиз керак, ўша дипломни талаб қиляпмизми уни олишнинг ҳам осон йўлини қилиб қўйишимиз керак, худди ён қўшни мамлакатлардагидек.
Акс ҳолда икки хил йўлдан бири бўлади, ё зор йиғлаб мактабни тарк этишади ёки миллионлаб валютамизни биргина ариза билан Қирғизистон, Қозоғистон ёки Тожикистон университетларига қўшқўллаб топширишади.
Тушунишимча, бу нарсaга буюртмани Халқ таълими вазирлиги бериши керак экан. Халқ таълими вазирлигидан бутун Ўзбекистон ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар номидан илтимос қилиб қоламиз: махсус сиртқи йўналишларини тиклаб беринглар!
Исроилжон ТИЛЛАБОЕВ,
блогер ўқитувчи
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил