Андижон вилояти Марҳамат туманидаги Алитепа маҳалласида фойдаланишга топширилган Эркин Воҳидов номидаги шахмат мактабида 100 га яқин ўқувчи маҳорат оширмоқда.
Тадбиркор Қобилжон Обидов ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш мақсадида барпо этилган спорт масканининг лойиҳа қиймати 4 миллиард 300 миллион сўмни ташкил этди. Бу ерда шахмат ҳамда волейбол спорти бўйича машғулотлар йўлга қўйилган, дея хабар берди ЎзА.
– Мактабга нафақат туман, балки вилоят бўйича ўқувчиларни жалб қилишни мақсад қилганмиз, - дейди мактаб директори Нажмиддин Умаров. – Машғулотлар учун замонавий шароит муҳайё. Шахмат залида бир вақтнинг ўзида 100 нафар ўқувчи машғулотда иштирок этиши мумкин.
Шунингдек, мактаб қошида шахмат ҳамда волейбол музейлари ташкил этилган бўлиб, у ерда шахмат ва волейбол тарихи, ушбу йўналишда хизмат кўрсатган спорт усталари, жаҳон чемпионатларида иштирок этган марҳаматлик спортчилар ҳақида маълумотлар, суратлар ҳамда соҳага оид мингга яқин китоблар жой олган.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил