Бухоро Ёшлар марказида ёшлар бандлигига кўмаклашувчи «Call markazi» ишга тушди.
Марказ вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, вилоят бандлик бошқармаси, халқ қабулхонаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, олий таълим муассасалари, халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Марказ ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, ишсиз ёшларни мавсумий ёки доимий ишларга, шунингдек, касб-ҳунарга йўналтириш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашади. Иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари билан музокаралар ўтказиб, мавжуд бўш иш ўринлари юзасидан маълумотларни аҳолига, айниқса, ёшларга етказиб боради. Шунингдек, ўтган йиллар давомида республика бўйича касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасаларини тамомлаган, бироқ бандлиги таъминланмаган воҳа ёшлари базасини шакллантириб боради.
Марказда қисқа рақамли 1093 «Ишонч телефони» ташкил этилган. Алоқа операторлари томонидан келиб тушган мурожаатлар тегишли тартибда ишчи органга тақдим этиб борилади, дея хабар бермоқда ЎзА.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил