Бюджет ташкилотлари ходимлари орзу-ҳавасини тўхтатиб туришига тўғри келади. Гап шундаки, бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди.
«2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (575-сон, 21.09.2020 й). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» телеграм канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишининг тўхтатиб турилиши 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари).
Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 224 млрд. 288 млн. сўм харажатлар мақбуллаштирилди.
Қарорга кўра:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг мақбуллаштирилган қисми – республика бюджетига;
ушбу қарорга мувофиқ мақбуллаштирилган маблағлар – Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилади.
Қарор билан республика ва маҳаллий бюджетлардан мақбуллаштириладиган харажатлар тасдиқланди.
Ноилож, кўпга келган тўй. Лекин аксарият бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлиги ҳаминқадар (муайян эътибордаги давлат ташкилотларидан ташқари). Унинг устига уларда меҳнат қилаётганларнинг бошқа келадиган даромади ҳам йўқ. Банклар ёки давлат эътиборидаги турли акциядорлик жамиятлари ходимлари каби мўмайгина 13-ойликлар, «кварталний»лар олмаса улар.
Ундан кўра, пул ювиш учун ҳар хил нағмаларни ўйлаб топаётганларни, моддий ёрдам, ижтимоий кўмак берилади, деган баҳонада Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларини талон-тарож қилаётганларни чуқурроқ ўрганиш керак эмасми? Мана, яқинда мамлакатимизнинг ҳамма жойларига ўрнатилган дезинфекция туннеллари тақиқланди. Маълумотларга кўра, Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ўша дезинфекция туннеллари учун 28 млрд. сўм сарфланган. Бунинг изоҳи ҳақида эса бирор мутасадди ҳозиргача лом-мим дегани йўқ.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил