нафақат тартиб, балки барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари учун керак
Мамлакатимизда охирги марта 1989 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган бўлиб мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмади. Бу эса ўз навбатида кўп миллатли мамлакатимиз аҳолиси демографияси ва миграциясидаги ўзгаришлар, аҳоли сони, ёши, жинси, таркиби, ҳудудлардаги аҳолининг жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик маълумотларни қўллашда чекловларни пайдо қилиши табиий.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2015 йилдаги Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури доирасида ишлаб чиқилган «Аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар»га таяниб, 2019 йил 5 февралда Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра мамлакатимизда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олишни илғор хорижий тажриба, замонавий технология ва услублардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш белгиланган. Жумладан, аҳоли сони аниқ ҳисоблаб чиқилиши баробарида, аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, ҳаёт даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлаш кўзда тутилган.
Мамлакат миқёсида катта тайёргарлик кўрилаётган ушбу тадбир бизга нима беради? Аввало, рўйхатга олиш ишлари натижасида шакллантирилган маълумотлар аҳоли ва унинг фаровонлиги тўғрисида давлатнинг узоқ ва қисқа муддатли ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барча аҳолига тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёнини ўз ичига олиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади ва келгусида ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратади, ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича сиёсий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имконини беради. У аҳоли сонини ишончли ҳисоблаш, шунингдек, аниқ белгилаб қўйилган ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлашнинг универсал усулини ишга солган ҳолда расмий статистика тизимида асосий роль ўйнайди.
Бошқача қилиб айтганда аҳолини рўйхатга олиш нафақат статистик мақсадлар учун балки мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини башорат қилиш воситаси ҳам бўлиб хизмат қилади.
Дилшод ТУРСУНҚУЛОВ,
Ургут туман
статистика бўлими бошлиғи
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил