2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жами 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан эса уларнинг берилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди. Шунга қарамасдан маҳалла идораларида турли «справка»ларни талаб этилиши қанчалар ўринли?
Ушбу савол билан ЎзА мухбири Адлия вазирлиги ходимларига мурожаат қилди.
Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Тожиевнинг сўзларига кўра, маҳалла идораларида ёрдам пули учун 14 хил маълумотнома сўралиши қонунга зид ишдир.
«Маҳалла идоралари ёки ўзини ўзи бошқариш органидан ортиқча маълумотномалар талаб қилиниши ҳоллари кузатилмоқда. Бизда аслида ким ёрдам пулига муҳтож экани аниқ, кўпчилик ўзининг муҳтож қўшнисини яхши билади. Одатда, ёрдам пулини ажратиш бўйича махсус комиссия тузилади. Махсус комиссиянинг вазифаси ажратилаётган ёрдам пулини муносиб фуқарога беришни таъминлашдан иборат. Комиссия ўзи ҳужжатларни ўрганиши ва тўплаши лозим.
Даромади борми ёки йўқми комиссиянинг ўзи аниқлаши лозим. Аммо, ҳамма маҳаллада ҳам шундай эмас. Яқинда ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ёрдам пулларини ажратиш вазифаси юклатилган.
Ўйлайманки, янги вазирлик бундай камчиликларга йўл қўймайди. Қатор маълумотномалар тўплашни фуқаро зиммасига юкламайди. Бу фақатгина айрим маҳалла идораларининг шахсий ташаббуси бўлиши мумкин. Агар, шундай алоҳида ҳолат бўладиган бўлса, фуқаролар Адлия вазирлигининг ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкин. Бунинг учун тегишли жавобгарликлар бор. Комиссия ўзининг вазифасини инсофсизларча фуқароларга юклаши тўғри эмас. Бу ҳолда юқорида айтганимиздек тегишли идораларга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳам мурожаат қилиш мумкин», дея жавоб берди Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Тожиев.
Шунингдек, ногиронлиги бор фуқаролардан ногиронлик нафақасини олиш учун ўндан ортиқ маълумотномалар тўплашни талаб қилиш ҳам Адлия вазирлиги масъул ходими Анвар Аҳмедовнинг фикрича, қонунга зид ишдир. Фуқаронинг ногиронлигини тасдиқловчи ва бошқа тегишли маълумотномалар махсус комиссия аъзолари томонидан тўпланиши шарт. Бу борада ҳуқуқбузарликка дуч келган фуқародан Адлия вазирлиги ишонч телефонларига мурожаат қилиш сўралади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил