Қорақалпоғистоннинг Шуманай тумани ҳокими Баҳодир Янгибаев туман халқ таълими бўлимига қарашли 33 та мактабга умумий қиймати 100 млн. сўмлик китоблар совға қилди.
21 октябрь – Ўзбек тили куни ҳамда Қорақалпоғистон бўйлаб ўтказилаётган «Энг китобхон мактаб» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда ушбу китоблар мактаб директорларига тантанали равишда топширилди.
Китоблар тўплами «Китоб маркази» – «Китоб дунёси» китоб тармоқ маркази томонидан етказиб берилди. Марказ томонидан айни пайтда туманда «Энг китобхон мактаб» лойиҳаси доирасида китоб ярмаркаси ўтказилмоқда. Туман бўйича мазкур ярмаркада мактаб ўқувчилари томонидан 7 мингга яқин китоб сотиб олинди.
«Энг китобхон мактаб» лойиҳасига кўра, Қорақалпоғистондаги энг кўп китоб сотиб олган мактабга «Spark» ҳамда энг кўп китоб сотиб олган туманга эса «Nexia-3» автомашинаси совға қилинади.
Шунингдек, лойиҳа якунида «Иқтидорли ўқувчи», «Энг фаол кутубхоначи», «Фаол мактаб директори», «Энг фаол ОАВ ходимлари»га, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси доирасида қайд этилган умумий натижаларга кўра, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган туман халқ таълими бўлимларига қимматбаҳо совғалар тақдим қилинади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил