Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«ФАЛОКАТ»

Бу воқеа куппа-кундузи – шундоққина кўз ўнгимда рўй берди...

«ФАЛОКАТ»

Серқатнов йўл бўйидаги бекатда эл қатори автобус кутиб тургандим. Ўртадаги  ўриндиққа ясаниб олган ўта замонавий кийинган, қош-кўзлари келишган кўҳликкина жувон гоҳ кўзгуга қараб лабини бўяр, гоҳ телефонда суҳбатлашар, лекин тинмай тортқиланаётган уч-тўрт ёшлар чамасидаги ўғилчасининг шўхликларига парво ҳам қилмасди.

Аксинча, тез-тез унга «Ўчир овозингни, зумраша! Гаплашишга халақит бераяпсан!» дея дўқ уриб қўярди. Болакай эса танбеҳ эшитгани сайин баттар талтаяр, бекатнинг у бошидан бу бошига югурар, одамлар оёғи остида ўралашиб, ғашга тегарди.  Бир маҳал у кўчанинг нариги тарафига қаради-ю, бирдан қувониб кетди. «Ойи, қаранг, карусель! Ур-ра-а, мен карус елда учаман!» дея шодон қийқирганча, ўша томонга талпинди. Айни лаҳзада сал наридаги чорраҳага ўрнатилган светофорнинг кўк чироғи ёниб, тўрт қаторга тизилган катта-кичик машиналар бирв арак айига ҳаракатга келганди. Аммо аллақачон автобус тўхтайдиган майдончадан ўтган болакай хавф-хатарни ҳис этмай, йўлнинг қатнов қисмига қадам қўйганди. Бу ҳолатни кўриб аёл кўзлари қинидан чиққудек бўлиб, «Қайт, Зоҳиджон! Ор-тингга қайт!» дея жон алфозда қичқириб юборди. Ўрнидан сапчиб тураётганида қўлидаги телефон бир четга учиб тушди. Басма-басига чор тарафни машиналарнинг безовта сигнали-ю ғилдиракларнинг ғийқиллаган товушлари тутиб кетди.  Ана шундай қалтис дамда қорамағиздан келган ёшгина озғин йигит ниҳоятда ҳушёрлик кўрсатди. Чап қўлини баланд кўтариб, бекатга шитоб билан яқинлашаётган машиналарга «Тўхтанг!» ишорасини қилди-да, боланинг орқасидан югурди. Беш-олти ҳатлаб унга етгач, икки қўлтиғидан даст кўтарди. Сўнгра дарҳол ортига қайтиб, йўл четига олиб чиқди. Аммо охирги дақиқада ўзи чуқурга қоқилиб, юз тубан йиқилди. Худди шу пайт сал нарида бир томонга қийшайиб тўхтаган оқ «Нексия»дан кексароқ киши отилиб тушиб, унга ўрнидан туришига кўмаклаша бошлади.

Аёл эса аввалига югуриб бориб, бир четда ҳамон ҳеч нарсани англамай, ҳайрон бўлиб турган ўғлини бағрига босди. Кейин қўққисдан жаҳл отига миниб, важоҳат билан ҳайдовчига хезланди.

– Ҳов, аҳмоқ! – деди унинг ёқасидан маҳкам тутамлаб. – Оз бўлмаса, боламни босиб кетай дединг-ку, ифлос! Кўзингга қараб ҳайдас анг, ўласанми, эш-шак!

– Ўзинг-чи? – Ҳайдовчи ҳам бўш келмади. – Нега болангга қарамайсан? – деди бўғриқиб. Ёқасини аёлнинг чангалидан зўр бериб ажратаркан, қўшимча қилди. – Мен қоида бўйича белгиланган тезликда ҳаракатланаётгандим...

– Мен ҳозир сен безбетга қоида билан те злик қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман! – Аёл унинг сўзини чўрт кесди-да, кутилмаганда юзига устма-уст шапалоқ тортиб юборди. Буям етмагандай, қарғишга зўр берди. – Ҳе, башаранг қурсин, оғзингдан қонинг келсин, овсар. Илоё, аварияга учраб, машинанг билан қўшмозор бўл, ҳезалак!

Мен оғзидан боди кириб-шоди чиқаётган аёлнинг шаллақилигига чидай олмадим.

– Ў-ў, синглим, – дедим уни инсофга чақириб. – Телефон билан андармон бўлиб, ўйинқароқ ўғлингизни буткул унутганингиз рост-ку. Нега энди ўз айбингизни бировга ағдаряпсиз? Нега отангиз тенги одамни сансираб, ҳақорат қиляпсиз?

– Э, ўчир овозингни! – Жувон менга юзланиб, илондек вишиллади.  – Ўргилдим сендақа қозидан ... Аслида ҳамманг бир гўрсан! – Кейин ўғлининг қўлидан силтаб тортди. – Қани, кетдик, юр бу ёққа, жинқарча...

У боласини фалокатдан қутқарган йигитга раҳмат айтиш тугул қиё ҳам боқмади. Ўғлини судраб бориб, сал нарида турган таксига қарғана-қарғана ўтирди-да, хайр-маъзурни насия қилиб жўнаворди.

Мен йиқилганида қаттиқ лат емадимикин деган хавотирда ёғоч ўриндиқда нафас ростлаётган йигитга ўгирилдим. Ажаб, у тобора узоқлашиб бораётган такси ортидан маъюс боқиб, бошини сарак-сарак қимирлатар, адашмасам, ичини нимадир тимдалар, кекса ҳайдовчи эса унинг пешонасидан оқаётган қонни артиш билан овора эди...

Абдунаби ҲАЙДАРОВ




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔16

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔190

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔210

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 16    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 190    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 210    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 353    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 550    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар