2020 йилда прокуратура органларига аҳоли мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 19,1 млрд. сўмлик иш ҳақи, пенсия, алимент ва бошқа тўловларни олишда амалий ёрдам кўрсатилган.
Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органлари томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган брифингда хабар берилди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, прокуратура органлари томонидан 2020 йилда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида 23 мингдан ортиқ тадбиркор ва инвесторларга ер майдони ва бино ажратилиши, коммуникация тармоқларига уланиши ҳамда лицензия ва рухсатномалар берилишида кўмак кўрсатилган.
Тадбиркорлар ҳуқуқини бузиш ҳолатлари бўйича 817 нафар масъул шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган, 353 та ноқонуний ҳужжатга протест келтирилган, судларга 21,8 млрд. сўмлик 451 та даъво аризаси киритилиб, 5 минг 206 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқи тикланган.
Маълум қилинишича, 2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Экологик назорат – замонавий саноат талаби
🕔18:01, 16.04.2026
✔7
Бугун саноат тармоқларини ривожлантиришда нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик хавфсизлик меъёрларига риоя этиш ҳам устувор вазифага айланди. Экологик партия вакиллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилаётган ўрганишлар айнан шу мақсадга йўналтирилган.
Батафсил
Янги Бунёдобод: муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда
🕔18:00, 16.04.2026
✔9
Маҳаллаларда халқ депутатлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг ҳаётий муаммоларини тинглаш, уларга амалий ечим топиш ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим механизмга айланди.
Батафсил
Ер ости сув ресурслари – жамоатчилик назоратида
🕔18:00, 16.04.2026
✔8
Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан, айниқса, ер ости захираларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга. Бу жараёнда соҳадаги норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш ва тизимли мониторинг тадбирларини ўтказиш экологик барқарорликнинг асосий гаровидир.
Батафсил