Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Коронввирус ваҳимаси бошланди КАРАНТИН ҚАЙТАДИМИ?

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна орта бошлаши ортидан 15 март кунидан бошлаб аҳолининг карантин қоидаларига риоя қилиши устидан назорат кучайди.

Коронввирус ваҳимаси бошланди  КАРАНТИН ҚАЙТАДИМИ?

Жумладан, Тошкент шаҳрида ўқувчилар, талабалар ва ташкилотлар ходимларида инфекция аниқлангани боис жойлардаги назорат тадбирлари қайта жорий этилди, дея хабар берди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаева.

Тошкент шаҳрига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штаби қарорига кўра, жорий йил 16 март кунидан бошлаб, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактабларини бир марталик карантин муддатига (14 кун) онлайн ўқитишга ўтказилди.

Ушбу туманлар ҳудудида фаолият олиб бораётган нодавлат ва хусусий таълим ташкилотларига 16 мартдан бошлаб бир марталик карантин муддатига (14 кун) ўқувчиларни масофавий шаклда ўқитишга ўтказиш тавсия этилди.

Пойтахтимиздаги бошқа туманларда ўқиш баҳорги таътилга қадар карантин талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда анъанавий давом эттирилиши айтилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўрт асида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги боис, байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш, аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш бўйича вазифалар белгиланди.

Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЗР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.

С OVID-19 билан боғлиқ вазият жиддий тус ола бошлагани ижтимоий тармоқларда, аҳоли ўртасида турлича талқин қилинмоқда. Бу одамларни тезроқ вакцина олишга ундаш, деган гаплар ҳам айтилмоқда.

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида айни шу масалада матбуот анжумани ташкил этилди. Мутасаддилар С OVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик борасида турли саволларга жавоб қайтаришди.

Одамларни вакцинация жараёнларига ундаш учун атайлаб касаллик кўпайиши бўрттириб кўрсатиляптими?

Нурмат ОТАБЕКОВ, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари: – Эмлашга жалб қилиш учун атайин касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ. Касаллик болалар орасида кўпайяпти, биз эса 18 ёшдан юқориларни эмлашни режалаштиряпмиз.

Карантин чекловларига келсак, бундай бўлишига ўзимиз сабабчимиз. Чунки ниқоб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, масофа сақлаш қоидаларини унутиб қўйдик. Биз ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилиб кетдик, мана шу ҳолат вазият жиддийлашувига сабаб бўляпти.

Нега кўп давлатлар «Astra Zeneca» вакцинасидан бош тортди ёки тўхтатиб қўйди?

Баҳодир ЮСУПАЛИЕВ, соғлиқни сақл аш вазири ўринбосари: – «Astra Zeneca» вакцинаси билан Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда аллақачон 17 миллион киши эмланган. Улар орасида зарарли таъсир қилган деб баҳоланган ҳолатлар миллиондан биттани ташкил қилади. Бундай ножўя таъсирлар айнан вакцина туфайли келиб чиқди деб ҳеч ким айтолмайди, ҳатто ЖССТ ҳам. Биз ЖССТ таркибидаги махсус комиссияларнинг хулосаларини кутяпмиз. Дунёда бирор вакцина қўллашдан тўхтатиб турилгани – унинг бутунлай зарарли деган хулосага олиб келмайди. Шунчаки ҳозирда унинг таъсирлари борасида чуқур ўрганишлар олиб борилмоқда.

Вакцинадан ташқари ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлашни ҳам давом эттириш шарт!




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔13

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔189

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔209

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 13    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 189    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 209    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 352    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 549    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар