Қаршида янги боғ барпо этилмоқда
Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар Қашқадарё воҳасида ҳам қизғин давом этмоқда.
БатафсилЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 20 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини
рағбатлантириш тўғрисида»ги фармонига асосан жорий йилда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 миллион сўмдан пул берилади. Бу салкам 1150 АҚШ долларини ташкил этади.
Шу ҳисобда Ўзбекистонда фахрийларга ажратилган тўловлар миқдори бошқа мамлакатлар, хусусан, Россия (258-323 $), Украина (22-171 $), Беларусь (246-758 $), Қирғизистон (825 $) ва Озарбайжон (қарийб 900 $)га нисбатан кўпроқ эканлиги эътироф этилмоқда. Чиндан ҳам, Ўзбекистонда тўлов миқдори ҳар йили оширилмоқда: 2017 йилда – 2 млн. сўм; 2018 йилда – 5 млн. сўм; 2019 йилда – 7,5 млн. сўм; 2020 йилда – 10 млн. сўмни ташкил қилган. Бугунги осойишта кунимиз учун курашган бу авлодга қанча ҳиммат кўрсатилса ҳам кам. Аслида, тирик тарих бўлган нуронийларимизга пул, совға-саломнинг аҳамияти йўқ. Улар эътибор ва ғамхўрликка ташна. Афсуски, уларнинг сафи тобора сийраклашиб бормоқда, деб ёзади «Xolis fikr» телеграм канали.
Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар Қашқадарё воҳасида ҳам қизғин давом этмоқда.
БатафсилБугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва трансчегаравий сув иншоотларини муҳофаза қилиш глобал аҳамиятга эга масалага айланди. Айниқса, ер ости сув захираларини асраб-авайлаш ва уларнинг сифат кўрсаткичларини назорат қилиш экологик барқарорликнинг муҳим шартидир.
БатафсилХалқ билан мулоқот қилиш, аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида ўрганиб, уларга амалий ечим топиш бугунги кун депутатларининг бош мезонига айланган. Бу борада Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ҳам фаоллик кўрсатиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ташаббус кўрсатмоқда.
Батафсил