биз учун қай даражада хавфли?
Ҳиндистонда кузатилаётган коронавирус инфекцияси мукормикоз билан бирга кечиши ўлим ҳолатининг кўпайишига сабаб бўлаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлмоқда. Бу биз учун қанчалик ҳавфли?
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева ушбу саволга жавоб берди: – Ҳа, афсуски, бугунги кунда дунё бўйича касаллик аниқланаётганларнинг 53 фоизи Ҳиндистон аҳолисига тўғри келаётгани ЖССТ томонидан эътироф этилмоқда. Мукормикоз ҳам ҳиндистонлик коронавирусга чалинганлар орасида аниқланаётгани ва ўлим ҳолатини кучайтираётгани тўғрисида ҳам маълумотлар бор.
Мукормикоз – бу замбуруғлар туркумига мансуб инфекцион омил бўлиб, у иссиқ ўлкаларда кўп учрайди. Инсон организмида касаллик учрашига сабаб иммунитетнинг пасайишидир, яъни коронавирус инфекцияси ҳам инсон иммунитетининг пасайишига кучли таъсир қилмоқда. Шу боис, коронавирус билан касалланганларда ҳам мукормикоз кузатилиш ҳолатлари учраб турмоқда.
Олимларнинг фикрига кўра, иккинчи омил антибиотикларни узоқ муддат ёки ноўрин қабул қилиниши иммунитет пасайишига таъсир қилади ва бу ўз ўрнида мукормикоз ривожланишини келтириб чиқариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда аниқланган ушбу янги касаллик Россияга ҳам етиб келган. Ҳиндистонда эса 18 май кунининг ўзида 267 мингдан ошиқ киши коронавирус билан касалланди, 4525 киши эса вафот этди.
Экологик назорат – замонавий саноат талаби
🕔18:01, 16.04.2026
✔11
Бугун саноат тармоқларини ривожлантиришда нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик хавфсизлик меъёрларига риоя этиш ҳам устувор вазифага айланди. Экологик партия вакиллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилаётган ўрганишлар айнан шу мақсадга йўналтирилган.
Батафсил
Янги Бунёдобод: муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда
🕔18:00, 16.04.2026
✔12
Маҳаллаларда халқ депутатлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг ҳаётий муаммоларини тинглаш, уларга амалий ечим топиш ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим механизмга айланди.
Батафсил
Ер ости сув ресурслари – жамоатчилик назоратида
🕔18:00, 16.04.2026
✔11
Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан, айниқса, ер ости захираларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга. Бу жараёнда соҳадаги норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш ва тизимли мониторинг тадбирларини ўтказиш экологик барқарорликнинг асосий гаровидир.
Батафсил