Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«УЛ ОДАТ ИЛА КАСБИ САОДАТ ҚИЛҒАЙ»

Бола дастлабки тарбияни оилада оладиган бўлса, мактаб кейинги ўринда туради. Хўш, мактаб ҳақида кўпчиликнинг фикри қандай? Эртанинг ғами билан яшаётган одам бугуннинг қайғусига беэътибор бўлмайди. Далага эрта баҳор тариқ эккан киши буғдойнинг ҳосилини йиққанми ҳеч? Йўқ, албатта!

«УЛ ОДАТ ИЛА КАСБИ САОДАТ ҚИЛҒАЙ»

Яқинда узоқ қишлоқ мактабларидан бирида бўлдим. Мен борган куни мактабга ота-оналар мажлиси чақирилган экан. Мажлисга бор-йўғи икки киши борган. Билишимча, олдинги чақирилган мажлис ҳам шу тахлит ўтган экан. Савол туғилади. Нега мажлисга ота-оналар келмади? «Дарслар яхши ўтилмайди, болалар кўчада копток тепади, безорилик қилади», – дейди улардан бири. «Қизингиз мени алдади. Уйда нон ёпаман, онам касал, жавоб беринг, деб дугонаси билан дарсдан чиқиб кетди, улар қаерга борди? Нега болаларингизга қарамайсиз, дарс ўтилмайди дейишни биласизлар! Сизнингча, биз нима қилишимиз керак?!» (Директорнинг гапидан).

Бола тарбияси, албатта, нозик масала. Ота-она, ўқитувчи бу ишда зукко, чидамлироқ бўлиши керак эмасми, ахир. Бу борада намуна бўла олган кишигина юксак натижага эришади. Зеро, Навоий бобомиз шундай деганлар: Фарзанд ато қуллиғин чу одат қилғай, Ул одат ила касби саодат қилғай, Ҳар кимки атоға кўп риоят қилғай, Ўғлидан анга бу иш сироят қилғай.

Мактабдан қайтар эканман, бир ўқувчи қиз билан суҳбатлашиб қолдим. У мактабдан, баъзи бир ўқитувчилардан нолиди. «Ўқитувчилар дарсда болаларнинг чўнтакларини кавлаб носвой, сигареталарини, пулларини олиб қўйиб, ота-оналарига чақишади, баъзан шармсиз сўзлар айтиб, болаларни уялтиради, бу ерда ўтирган қизлар ер чизиб қолади. Ўқитувчи қўпол бўлиши керакми? Хаёлингизга бу қиз ёмон қиз экан, устозларини ёмонлаяпти, деган фикр келмасин, яхши ўқитувчиларимиз ҳам кўп, ўзингиз ўйлаб кўринг, бу каби ҳурмача қилиқлар одоб доирасига тўғри келадими? Холироқ жойда чиройли қилиб танбеҳ берсаям бўлади-ку. Кошки ўшаларнинг ўзлари чекмаса, ичмаса, танаффусларда болаларнинг кўзи олдида чекишиб яна нима исташади?.. «Устозингнинг айтганини қилу, қилганини қилма», деган гапни қачонгача рўкач қилиб ўзларини оқлайдилар. Мактабимизга янги келган ўқитувчиларга ҳавас қиламиз, аммо ҳеч қанча ўтмай, улар ҳам бошқаларнинг таъсирига тушишади».

Куйинчак ўқувчи қизнинг гаплари т аъсирлантириб юборди.

Нега биз ўзимиз даги ёмон иллатларни йўқотишга ҳаракат қилмаслигимиз керак? Ахир, соғлом, баркамол давлатимиз равнақи учун ҳар биримиз соғлом фикрламоғимиз лозим-ку.

Хўп, бу мактаб важлари бўлса, оилада-чи?.. Бугунги ёшларнинг кўпчилиги дангасалик касаллигини юқтирган. Ярим тунгача шовқин-сурон қилиб, ичиб-чекиб юрган ёшларни тўхтатиб, «Кимнинг ўғлисан?» деб сўраб кўринг, «Нима ишинг бор? Тошингни тер!» дейишдан ҳам тоймайди. Бунга ким айбдор? Энг аввало ота-она эмасми?

Абу Лайс Самарқандий «Бўстон ул-орифин» китобида шундай ривоят келтиради. «Абу Толиб ҳазратлари ёшликларини шундай ёд қилурлар.

Отамнинг дўстлари даврасида ўтирган чоғларида хонага кириб, пойгакда ўтирсам, ҳазрат майин кулиб, бош ирғаб қўярдилар. Улуғларнинг суҳбатидан баҳраманд бўлардим. Бу муҳит каминага маърифат дарвозаларини катта очди».

Хулоса чиқариш эса, ҳар кимнинг ўзига ҳавола.

P.S.: Бу гаплар мактабларда сўнгги қўнғироқлар чалиниб, ғалвир сувдан кўтарилгандан кейин ҳукмингизга тақдим этиляпти. Боиси, кейинги мавсумни бундай иллатлардан холи кўриш учун олдимизда уч ой муддат бор. Эҳтимол, шу муддатдан унумли фойдаланиш вақти келгандир, ҳурматли ота-оналар...

Акмал ИКРОМ




Ўхшаш мақолалар

Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔179

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔199

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

🕔14:47, 12.03.2026 ✔339

Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 179    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 199    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 339    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 539    🕔 16:07, 19.02.2026
  • Наркожиноятчиликка  қарши  муросасиз  қонун

    Наркожиноятчиликка қарши муросасиз қонун

    Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи нафақат жиноятчиликнинг алоҳида тури, балки аҳоли саломатлиги, миллат генофонди ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солаётган хавфли ижтимоий иллат сифатида намоён бўлмоқда.

    ✔ 601    🕔 15:00, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар