XXI асрнинг энг катта муаммоларидан бири шубҳасиз глобал иқлим ўзгариши бўлиб қолмоқда. Инсоният яхши яшаш илинжида табиатга нисбатан беаёв муносабатда бўлиб келди ва натижада сайёрамиз мувозанати издан чиқди.
Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши 1850 йилдан бошланган бўлса, бугунга келиб қарийб 1 даражага ошди. Агар у 2 даражага етса, инсоният учун катта экологик фалокатлар пайдо бўлиши мумкин.
Мутахассисларнинг қайд этишича, аср бошида ўртача глобал ҳарорат Цельсий бўйича 0,89 даражага кўтарилди ва бу 1400 йил давомидаги энг юқори кўрсаткичдир. Хавотирли томони, бу – жараён тўхтагани йўқ. Яқин ўн йилликда қишда ҳарорат 20-30 даража иссиқ бўлиши, аксинча, ёзда эса совиб кетишини кузатиш мумкин. Бу эса ичимлик сув манбаи ҳисобланган музликлар захирасининг камайишига сабаб бўлмоқда. 1960 йилдан бугунги кунга қадар ердаги қор ва муз қоплами 15 фоизга қисқарди. 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан Сеул шаҳрида видео-анжуман шаклида ўтган «Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030» иккинчи халқаро саммитида иштирок этгани бежиз эмас. Чунки юқорида қайд этилган глобал муаммо Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтгани йўқ.
Мамлакатимиз раҳбари саммитда сўзга чиқиб, «яшил» ва барқарор тараққиётга хизмат қиладиган самарали қарорлар қабул қилиш учун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатлари бирлашиши зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон ташаббуси билан Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш бўйича қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қўллаб-қувватлаган давлат раҳбарларига миннатдорлик билдирди.
Мазкур йўналишдаги ишларни, жумладан, махсус ташкил этилган БМТ Траст жамғармаси, Яшил ўсиш глобал институти, «P4G» шериклик платформаси ва бошқа халқаро институтлар доирасида биргаликда фаол давомэттиришнитаклифқилди.
Саммитда Ўзбекистон Париж битими доирасида 2030 йилга қадар иссиқхона газларни атмосферага чиқаришни қисқартириш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажаришга содиқ экани маълум қилинди. Шу маънода Ўзбекистон «яшил» технологияларни янада кенгроқ жорий қилиш ва «яшил» энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш йўлидан боради. Бу эса қайта тикланадиган энергия манбалари улуши яқин ўн йилда 3 баробардан зиёд бўлишини таъминлайди.
Маълумки, халқаро анжуманларда Ўзбекистон раҳбарининг минтақа ва глобал муаммолар ечимига қаратилган муҳим таклифларни бериши одатга айланган. Бу гал ҳам шундай бўлди.
Сеул саммитида мамлакатимиз раҳбари келгуси йили Ўзбекистонда «Ривожланаётган мамлакатлар учун яшил энергетика» мавзусида халқаро конференция ўтказиш, шунингдек, «яшил» истеъмол маданиятини шакллантириш мақсадида «яшил» иқтисодиётни барпо этишга ёшларни жалб этиш бўйича махсус дастурни амалга ошириш ташаббусларини илгари сурди. Иштирокчилар томонидан бу таклиф илиқ қарши олинди.
Бугун она табиат билан боғлиқ экологик муаммоларни бир давлат ёки бир минтақа миқёсида ҳал қилиб бўлмай қолди. Ҳамкорликдаги самарали ҳаракатлар билангина муаммоларни тўхтатиш мумкин, холос. Яъни, бу масалада ҳар ким ўз «арава»сини ўзи билганича тортиш вақти ўтди.
Ғайрат САФАРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔47
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔148
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔177
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил