Етти кун      Бош саҳифа

Ноёб жонзотлар — божхонада

Божхоначилар Тошкент халқаро аэропортида ноёб судралиб юрувчи жонзотларни олиб чиқишга уринган шахсни тўхтатиб қолишди.

Ноёб жонзотлар — божхонада

«Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости ходимлари йўқ бўлиб кетаётган камёб турлар сирасига кирувчи судралиб юрувчи ҳайвонларни ҳаво йўллари орқали яширинча олиб чиқилишига чек қўйишди.

«Тошкент – Москва» рейси бўйича парвозга шайланган фуқаролардан бирига тегишли юклар белгиланган тартибда кўздан кечирилганида ушбу шахс божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, тақир тўгаракбош, гекконча, калтекасак каби 35 бош ноёб жонзотларни тирик ҳолатда тамаки қутилари ичига жойлаганча олиб чиқаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Бундан ташқари шу каби жонзотларнинг 14 таси спиртда қотирилган ҳолатда, шунингдек 16 дона калтакесак думи, 1 дона ондатра думи ва 2 бош ўлик ҳолатдаги чипор илон ҳам олиб чиқиб кетилаётгани маълум бўлди.

Мазкур судралиб юрувчи ҳайвонлар асосан Фарғона водийсида табиатдан ажратиб олинган, лекин йўловчи уларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни божхона ходимларига тақдим қила олмади.

Ҳозирда ушбу жонзотлар Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига топширилди. Ҳолат юзасидан эса божхона текширувлари давом эттирилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Қаршида янги боғ барпо этилмоқда

Қаршида янги боғ барпо этилмоқда

🕔15:51, 13.04.2026 ✔15

Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар Қашқадарё воҳасида ҳам қизғин давом этмоқда.

Батафсил
Ер ости сувларининг ҳам  ҳисоби бор

Ер ости сувларининг ҳам ҳисоби бор

🕔15:49, 13.04.2026 ✔17

Бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва трансчегаравий сув иншоотларини муҳофаза қилиш глобал аҳамиятга эга масалага айланди. Айниқса, ер ости сув захираларини асраб-авайлаш ва уларнинг сифат кўрсаткичларини назорат қилиш экологик барқарорликнинг муҳим шартидир.

Батафсил
Муаммо депутат назоратида  ижобий ҳал этилди

Муаммо депутат назоратида ижобий ҳал этилди

🕔15:49, 13.04.2026 ✔17

Халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида ўрганиб, уларга амалий ечим топиш бугунги кун депутатларининг бош мезонига айланган. Бу борада Ўзбекис­тон Экологик партияси вакиллари ҳам фаоллик кўрсатиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ташаббус кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қаршида янги боғ барпо этилмоқда

    Қаршида янги боғ барпо этилмоқда

    Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар Қашқадарё воҳасида ҳам қизғин давом этмоқда.

    ✔ 15    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ер ости сувларининг ҳам  ҳисоби бор

    Ер ости сувларининг ҳам ҳисоби бор

    Бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва трансчегаравий сув иншоотларини муҳофаза қилиш глобал аҳамиятга эга масалага айланди. Айниқса, ер ости сув захираларини асраб-авайлаш ва уларнинг сифат кўрсаткичларини назорат қилиш экологик барқарорликнинг муҳим шартидир.

    ✔ 17    🕔 15:49, 13.04.2026
  • Муаммо депутат назоратида  ижобий ҳал этилди

    Муаммо депутат назоратида ижобий ҳал этилди

    Халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида ўрганиб, уларга амалий ечим топиш бугунги кун депутатларининг бош мезонига айланган. Бу борада Ўзбекис­тон Экологик партияси вакиллари ҳам фаоллик кўрсатиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ташаббус кўрсатмоқда.

    ✔ 17    🕔 15:49, 13.04.2026
  • Маҳалла йўллари обод бўладиган бўлди

    Маҳалла йўллари обод бўладиган бўлди

    Фарғона вилоятидаги ўрганишлар давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев Ёзёвон туманидаги «Истиқлол», «Тараққиёт» ва «Иштихон» маҳаллаларида бўлиб, ҳудуддаги энг оғриқли масалаларни бевосита жойида таҳлил қилди.

    ✔ 52    🕔 15:58, 02.04.2026
  • Депутат – оилавий поликлиникада

    Депутат – оилавий поликлиникада

    Бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифати – аҳоли саломатлигини сақлаш ва касалликларни эрта аниқлашда ҳал қилувчи бўғиндир.

    ✔ 46    🕔 15:57, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар