Иқлим      Бош саҳифа

Аномал иқлим ўзгаришлари Табиат бизни кечирадими?

Германияда юз берган сув тошқинлари, Қирғизистонда селнинг ахлатлар бўҳронида келиши, ўрмон ёнғинлари ва охирги кунларда юз берган табиий офатларнинг барчаси инсон омили томонидан табиатга узоқ йиллар давомида аёвсизларча муносабатда бўлиб келинганининг натижасидир. Селлардаги оқиб келаётган уюм-уюм ахлатларни кўриб табиат биз унга итқитган нарсаларни ўзимизга қайтармаяптимикан, деб ўйлаб қоласан киши.

Аномал иқлим ўзгаришлари Табиат бизни кечирадими?

Айни пайтда инсоният нафақат табиий иқлимга балки, Ер сайёрасидан ташқарида бўлган бошқа объектлар ва жараёнларга ҳам ўз таъсирини ўтказа оладиган, уларни ўзгартира оладиган қудратли кучга эга. Эндиликда табиат ва жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этувчи иқлимий омиллар инсон фаолияти натижасида шаклланади десак хато бўлмайди. Иқлим ўзгариши билан боғлиқ глобал муаммоларнинг келиб чиқишига сабабчи ҳам инсондир.
Маълумки, табиат ўз-ўзини тиклаш ва янгилашдек ажойиб хусусиятга эга. Фан ва техника тараққиёти табиат учун мутлақо ёт бўлган кимёвий унсурлар ва чиқиндиларнинг миқдори ва сифатининг йилдан-йилга кўпайишига олиб келаётган бир даврда табиатнинг ўзини-ўзи бошқаришдек ажойиб хусусияти издан чиқиб бормоқда. Таъкидлаш лозимки, эндиликда иқлим нафақат табиий жараёнлар, балки атмосфера ҳавоси, тупроқ ва сув ресурсларининг инсон фаолияти билан боғлиқ ҳолда ифлосланиши натижасида шаклланади, десак тўғри бўлади.
Инсонда касалликнинг асосий белгиларидан бири тана ҳароратининг кўтарилиши бўлса, ер юзида ҳам умумий ҳароратнинг кўтарилиши унинг зарарланганини кўрсатувчи мезонлардан бири, десак хато бўлмайди. Глобал исиш, иссиқхона эффекти, атмосфера таркибида карбонад ангид­рид, олтингугурт оксиди, азот, углерод ҳамда бошқа зарарли моддалар миқдорининг кўпайиши нафақат ҳароратнинг балки барча иқлимий омилларнинг (ҳарорат, шамол, ёруғлик, атмосфера ҳавосининг таркиби, намлик, ёғинлар ва бошқалар) ўзгаришига олиб келмоқда. Охирги 150 йилда сайёрамиздаги ҳароратнинг ўртача 1,5 даражага кўтарилиши доимий музликлар эгаллаган майдоннинг қисқариши, умумий сув сатхининг кўтарилиши, чўллашиш жараёнининг кучайиши каби глобал муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бундай ҳолат республикамизнинг чўл ҳудудида шундоқ ҳам экстремал бўлган шароитларнинг янада кескинлашувига сабаб бўлмоқда.
Қайд этилган масала юзасидан корхоналарда атроф муҳитга зиён етказувчи чиқинди газлар миқдорини камайтириш, уларни тозаловчи мосламаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, ёқилғи сифатини яхшилаш, энергия тежовчи ва кам чиқиндили технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, мазкур соҳадаги қонунчиликни ҳамда қонун ижроси назоратини кучайтириш борасида ижобий натижаларга эришилмоқда.
Ўзбекистон ҳудудининг асосий қисмини текисликлардан иборат қадимий чўл ландшафтлари эгаллайди ва улар учун кескин минтақавий иқлимий хусусиятлар хосдир. Чўлларда ҳароратнинг жуда кам миқдорда бўлса ҳам кўтарилиши бу жойлардаги ноқулай бўлган яшаш шароит­ларининг янада кескинлашувига сабаб бўлади. Оқибатда биохилма-хиллик камая­ди, турларнинг кўпайиш самарадорлиги пасаяди, айрим турлар ўзлари яшаб турган ҳудудлардан чиқиб ёки бутунлай қирилиб кетади.
Иқлим ўзгаришининг оқибатлари аҳоли, ишлаб чиқариш корхоналари, турар-жой бинолари ва транспорт воситалари кўп бўлган шаҳарларда яққолроқ намоён бўлади. Айниқса, ёз фаслида шаҳар иқлимини юмшатиш, ўзига хос микроиқлим ҳосил қилишда кўкаламзор майдонлар, сунъий кўллар, фавворалар жуда фойдали саналади. Демак, инсоният иқлим ўзгариши билан боғлиқ экологик муаммоларга қарши курашиши учун яшил ҳудудларни кўпайтириши, ҳар бир гиёҳ ҳамда дарахтга, жониворга меҳр кўрсатиши лозим.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, кенг жамоатчилик, умуман ҳар бир юртдошимиз экологик муаммолар, табиатга зарар етказиш, дарахтларнинг кесилиши, ҳайвонот ва наботот оламига бефарқ бўлмаса, яқин йиллар ичида йўқотилган экотизмнинг оз қисмини бўлса ҳам тиклашга эришган бўлардик. Вақтида экологик тарбияни, маданиятни шакллантирмас эканмиз, табиат кейин бизни кечирмаслиги мумкин.

Жаҳонгир ШАРИПОВ,
Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят кенгаши раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Эсдан чиқарманг,  сув  текин эмас!

Эсдан чиқарманг, сув текин эмас!

🕔17:57, 16.04.2026 ✔11

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалар қаторида сув муаммосига алоҳида тўхталган эди.

Батафсил
2025 йил музликлар  учун энг  вайронкор  йил бўлди

2025 йил музликлар учун энг вайронкор йил бўлди

🕔17:52, 16.04.2026 ✔11

WMO маълумотларига кўра, 2024/2025 гидрологик йили бутун кузатувлар тарихидаги музликлар учун энг вайронкор йиллардан бири бўлди. Уларнинг ҳажм йўқотиши 1950 йилдан бери энг ёмон бешталикка кирди, рекорд даражадаги салбий кўрсаткичларнинг аксарияти 2016 йилдан кейин қайд этилган.

Батафсил
Дунёнинг тинчлиги ҳам,  эртаси ҳам обиҳаётга  боғлиқ

Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ

🕔15:44, 13.04.2026 ✔25

Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эсдан чиқарманг,  сув  текин эмас!

    Эсдан чиқарманг, сув текин эмас!

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалар қаторида сув муаммосига алоҳида тўхталган эди.

    ✔ 11    🕔 17:57, 16.04.2026
  • 2025 йил музликлар  учун энг  вайронкор  йил бўлди

    2025 йил музликлар учун энг вайронкор йил бўлди

    WMO маълумотларига кўра, 2024/2025 гидрологик йили бутун кузатувлар тарихидаги музликлар учун энг вайронкор йиллардан бири бўлди. Уларнинг ҳажм йўқотиши 1950 йилдан бери энг ёмон бешталикка кирди, рекорд даражадаги салбий кўрсаткичларнинг аксарияти 2016 йилдан кейин қайд этилган.

    ✔ 11    🕔 17:52, 16.04.2026
  • Дунёнинг тинчлиги ҳам,  эртаси ҳам обиҳаётга  боғлиқ

    Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ

    Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.

    ✔ 25    🕔 15:44, 13.04.2026
  • Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи

    Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи

    Сув ресурсларининг тақчиллиги кузатилаётган бугунги даврда ҳар бир томчи обиҳаётдан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратдир.

    ✔ 52    🕔 15:58, 02.04.2026
  • Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари  рағбатлантирилади

    Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари рағбатлантирилади

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 февраль кунги қарори билан «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

    ✔ 100    🕔 15:47, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар