Йўлдаги қурбонлар ҳақида гап очилса, туғилмаган гўдакка қўйилган монумент кўз олдимга келади. Айтишларича, Колумбиянинг Санто-Доминго шаҳри яқинидаги йўл бўйидаги қояга ишланган ушбу асар ҳомиладор аёли йўл-транспорт ҳалокати туфайли вафот этган ҳайкалтарошнинг дил фарёди экан...
Сенат қўмитаси мажлисида ички ишлар вазирининг ахборотини эшитиб, ўша монумент хаёлимда гавдалана бошлади. Келтирилишича, юртимизда 2021 йилнинг 6 ойи давомида 3754 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгани оқибатида 3170 нафар фуқаро жароҳатланган бўлса, 954 нафар киши ҳалок бўлган. Энг ачинарлиси, болалар билан боғлиқ 542 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 458 нафар бола жароҳатланган ва 104 нафар норасида нобуд бўлган.
ИИВ вакиллари изоҳ беришича, биринчи ярим йилликда йўл ҳаракати қоидабузарлиги 40,8 фоиз ортиб, қарийб 3,5 миллионтага етгани кўнгилсиз ҳолатлар кўпайишига сабаб бўлган. Шубҳасиз, қоидабузарлик – энг ёмон иллат. Агар буни ҳайдовчи кўра-била туриб қилса, албатта. Бироқ қоидабузарлик йўл инфратузилмасидаги муаммолар туфайли юз берса-чи? Йўлларнинг талабга жавоб бермаслиги, йўл белгиларнинг эскириб кетгани ёки етарлича белгиланмагани, ёритиш тизими ҳатто шаҳар жойларида кўнгилдагидек йўлга қўйилмагани, светофорлар яхши ишламаслиги, йўл чизиқлари бир ёмғирдан сўнг ўчиб кетиши... Эҳ-ҳе, қайси бирини санайлик, буларнинг бари авариялар ўчоғига айланиши ҳақида негадир ҳеч ким оғиз очмайди.
Кўчаларни фоторадарлар билан тўлдираётган, йўлларни тадбиркорларга бўлиб бераётган мутасаддилар, энг аввало, йўл инфратузилмасини яхшилаш, ўнқир-чўнқир, нобоп йўлларни тўғрилаб қўйиш ҳақида ҳам жиддийроқ ўйлашса, эҳтимол, кўнгилсиз ҳолатлар, қурбонлар камаяр эдими...
«Xolis fikr» телеграм канали
Экологик назорат – замонавий саноат талаби
🕔18:01, 16.04.2026
✔13
Бугун саноат тармоқларини ривожлантиришда нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик хавфсизлик меъёрларига риоя этиш ҳам устувор вазифага айланди. Экологик партия вакиллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилаётган ўрганишлар айнан шу мақсадга йўналтирилган.
Батафсил
Янги Бунёдобод: муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда
🕔18:00, 16.04.2026
✔14
Маҳаллаларда халқ депутатлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг ҳаётий муаммоларини тинглаш, уларга амалий ечим топиш ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим механизмга айланди.
Батафсил
Ер ости сув ресурслари – жамоатчилик назоратида
🕔18:00, 16.04.2026
✔13
Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан, айниқса, ер ости захираларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга. Бу жараёнда соҳадаги норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш ва тизимли мониторинг тадбирларини ўтказиш экологик барқарорликнинг асосий гаровидир.
Батафсил