Ер юзида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши тезлашиб бормоқда. Бу келгуси ўн йил ичида иссиқликнинг рекорд даражага етишига олиб келади, дея хабар берди Axios янгиликлар сайти.
Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги олий техник мактаб олимлари кутилаётган аномал ҳаво иссиқхона газ чиқиндилари туфайли рўй беришини аниқлади.
– Газ чиқиндилари қанча кўп бўлса, иссиқлик шунчалик юқори бўлади, – дейилади хабарда. Тадқиқотчиларнинг исботлашича, ўн йил ичида ер юзида 0,18 даражагача иссиқлик кузатилади. Шунингдек, олимлар жорий чоралар етарли эмаслигини айтмоқда, чунки иссиқхона газлари ернинг иқлимини тез ўзгартиряпти.
– Яқин йиллар ичида биз ҳозирги ҳароратдан анча юқори бўлган рекорд даражадаги иссиқликда яшаймиз, шу боис мазкур соҳада тайёргарлик кўриш керак, – деди тадқиқот қатнашчиси Эрик Фишер.
Экологик назорат – замонавий саноат талаби
🕔18:01, 16.04.2026
✔13
Бугун саноат тармоқларини ривожлантиришда нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик хавфсизлик меъёрларига риоя этиш ҳам устувор вазифага айланди. Экологик партия вакиллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилаётган ўрганишлар айнан шу мақсадга йўналтирилган.
Батафсил
Янги Бунёдобод: муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда
🕔18:00, 16.04.2026
✔14
Маҳаллаларда халқ депутатлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг ҳаётий муаммоларини тинглаш, уларга амалий ечим топиш ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим механизмга айланди.
Батафсил
Ер ости сув ресурслари – жамоатчилик назоратида
🕔18:00, 16.04.2026
✔13
Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан, айниқса, ер ости захираларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга. Бу жараёнда соҳадаги норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш ва тизимли мониторинг тадбирларини ўтказиш экологик барқарорликнинг асосий гаровидир.
Батафсил