Лаванда – кони фойда ўсимлик. Тиббиёт ва парфюмерияда кенг қўлланилади, суви, гули ва мойидан фойдаланиш, экспортга йўналтириш мумкин.
Килограмми жаҳон бозорида 8-9 минг доллар баҳоланади, бир гектардан эса 70-80 килограмм мой олиш мумкин. Энг асосийси, лаванда кўп сув ва парвариш талаб қилмайди. Ўзбекистон шароити уни ўстириш учун жуда қулай.
Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашига сайланган депутат Абдураззоқ Мирзаев ташаббуси билан Ўзбекистон Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари Фарғона вилоятида жойлашган «Меҳригиё» хусусий корхонаси билан музокаралар ўтказишди ва улар томонидан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Унга кўра Навоийда ҳам лавандазорлар барпо этилади.
Бундан ташқари, ушбу хусусий корхонада, нафақат экзотик дориворлар, балки киви, банан, гожи, папайя, зайтун дарахти каби бошқа тропик ва субтропик ўсимликлар ҳам етиштирилади. Корхона вакиллари киви, гожи ва лаванда кўчатларини Навоийга кузда етказиб бериш имкониятига эга эканликларини билдиришди.
Келгусида навоийлик олимлар «Меҳригиё» хусусий корхонаси билан қуйидаги уч йўналиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда:
– Навоий шаҳри чегарасида эко-боғ яратиш;
– фитобарлар учун хомашё етказиб бериш тармоғини ташкил этиш;
– қишлоқ аҳолисини ўз томорқаларида ҳамда лалмикор ерларда доривор ўсимликлар етиштиришга ўргатиш (Гожи ўсимлигини етиштириш). Умид қиламизки, депутат томонидан кўтарилган бу ташаббус аҳоли учун ҳам, ҳудуд экотизими учун ҳам фойдадан холи бўлмайди.
Ойбек ФАЙЗИЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят кенгаши бош мутахассиси
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔20
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил