Табиат      Бош саҳифа

Истироҳат боғларидаги аянчли аҳвол ҳеч бир мутасаддини безовта қилмаяпти

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги истироҳат боғларида тезкор экологик рейдлар ўтказилмоқда. Айтиш жоизки, кўп истироҳат боғларидаги аҳволни қониқарли деб бўлмайди. Боғлардаги қаровсиз қолган дарахтлар, уюлиб ётган чиқиндилар, сувсизликдан қовжираётган яшил олам бу ерга дам олиш учун келган ҳар қандай кишининг таъбини хира қилади.

Истироҳат боғларидаги аянчли аҳвол ҳеч бир мутасаддини безовта қилмаяпти

Экологик партия томонидан жорий йилнинг 25 июнь куни пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳолати ўрганилган эди. Ўшанда боғнинг қаровсиз аҳволдалиги, бу ердаги аксарият манзарали дарахт ва ўсимликлар ўз вақтида суғорилмагани оқибатида қуриб қолгани, бу жараён бошқа дарахт турларида энди бошланаётгани, янада ачинарлиси яқин йиллар давомида ўз кўрки ва чиройи билан кўпчиликни ўзига жалб қилган мазкур боғ бугунга келиб, ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган ташландиқ ҳудудга, чиқиндихонага айлангани ҳақида маълумот берилган эди.
Куни кеча ушбу истироҳат боғига борган Экопартия фаоллари ўтган вақт мобайнида бу ерда ҳеч нарса ўзгармаганига гувоҳ бўлишди. Афсуски, бу аянч­ли ҳолатга на Тошкент шаҳар ҳокимлиги, на бошқа мутасадди идоралар муносабат билдиришган.
Қаровсизликдан пойтахт марказидаги ушбу боғ ҳақиқатда ташландиқ бир қиёфага келиб қолган. Бу ердаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари аҳволи ҳам ниҳоятда ачинарли. Боғ ҳудудида чиқинди уюмлари тўпланиб ётганини, узоқ вақтдан буён суғорилмагани оқибатида дарахт­ларнинг қуриб бораётганини кўриш мумкин. Ёзнинг жазирамасида қовжираган ўт-­ўланлар, қуриган дарахт ва буталарда тўсатдан ёнғин келиб чиқмаслигига эса ҳеч ким кафолат бера олмайди?
Наҳотки пойтахт марказидаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғининг абгор аҳволи бирор бир мутасаддини безовта қилмаса?!.




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔20

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔21

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔18

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 20    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 21    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 18    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 71    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 64    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар