Қаршида янги боғ барпо этилмоқда
Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар Қашқадарё воҳасида ҳам қизғин давом этмоқда.
БатафсилЯқинда ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг Тошкент вилояти Қибрай тумани «Чингелди» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида қизил рангдаги сув оқаётгани ҳақида хабарлар, видеоматериаллар тарқалган эди.
Мазкур масала юзасидан Экопартия Тошкент вилоят кенгаши, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ҳамда «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими мутахассислари томонидан ўрганиш олиб борилди.
Ўрганиш давомида аниқланишича, Чирчиқ дарёсининг Чингелди ҳудудидан ўтган қисмига Чирчиқ сув тозалаш иншоотидан келиб қуйилаётган қайта ишланган оқава сув массаси ташланмоқда. Сувнинг ташқи кўринишида, рангида кимёвий моддалар мавжуд экани яққол сезилади. Мутахассислар фикрига кўра, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Қибрай тумани ҳудудларида жойлашган саноат корхоналари томонидан мазкур оқова сув тизимига меъёридан ортиқ кимёвий моддалар оқизилаётгани, ушбу корхоналарда замонавий локал тозалаш иншоотларининг мавжуд эмаслиги Чирчиқ дарёсига «қизил сув» қўшилишига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси барча саноат корхоналарида оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш чораларини кўришга, сув тозалаш иншоотлари самарадорлигини ошириш, очиқ сув ҳавзаларига ташланаётган сув сифатини меъёрлар даражасида бўлишини таъминлашга чақиради.
Айни пайтда мутахассислар томонидан сувдан лаборатория таҳлил учун пробалар олинди, ўрганиш давом этмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий Кенгаши
матбуот хизмати
Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар Қашқадарё воҳасида ҳам қизғин давом этмоқда.
БатафсилБугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва трансчегаравий сув иншоотларини муҳофаза қилиш глобал аҳамиятга эга масалага айланди. Айниқса, ер ости сув захираларини асраб-авайлаш ва уларнинг сифат кўрсаткичларини назорат қилиш экологик барқарорликнинг муҳим шартидир.
БатафсилХалқ билан мулоқот қилиш, аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида ўрганиб, уларга амалий ечим топиш бугунги кун депутатларининг бош мезонига айланган. Бу борада Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ҳам фаоллик кўрсатиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ташаббус кўрсатмоқда.
Батафсил