Табиат ва жамият қонунлари бир-бирига ўхшайди. Бинобарин, энг замонавий, янги ва тез ривожланаётган фан бўлмиш синергетика, моҳиятан олганда, табиат қонунлари ва жамиятдаги тенденцияларни қиёслаш негизида пайдо бўлган. Яъни, ҳамма гап мувозанатда. Афғонистон воқеалари ҳақида сўз юритганда мана шу ракурсдан назар ташланса вазият янада ойдинроқ кўринади назаримда.
Афғонистонда шу кунларда содир бўлаётган воқелик, ҳокимият алмашинуви, нотинчлик, афғон халқининг мамлакатдан чиқиб кетишга интилиши – булар шунчаки жим кузатиб бўлмайдиган воқеликдир.
Табиат – олий мувозанат асосига қурилган. Унда ҳар бир парранда-ю дарранданинг, чўп-у хаснинг ўз ўрни, содда қилиб тушунтириб бўлмайдиган функцияси бор. Агар шу мувозанат бузилса, флуктуация жараёни содир бўлади ва хаос вужудга келади.
Жамият, давлат ҳам олий даражадаги мувозанат устига қурилган яхлит тизим. Бу тизим жамиятни ташкил этувчи барча қатламнинг манфаатларини ўзида мужассам этмаса, ўзаро мувозанат бузилса, мана Афғонистон мисолида кўраяпмизки муқаррар таназзулга гирифтор бўлади.
Марказий Осиёнинг оловли нуқтасида ҳукмрон куч, ғоя ўзгарди. «Толибон» ҳаракати қудратга эга бўлди. Бу ҳолат, менинг назаримда, ўша ҳаракат вакилларининг ютуғи эмас, уни жуда қудратли ҳарбий кучга эгалигини ҳам англатмайди.
Аввалги ҳукумат, раҳбарият афғон жамиятида ўзаро мувозанатни бузганининг ҳосили, оқибати, деб қарасак тўғри бўлади назаримда. Хуллас, ана шу мувозанат бузилиши оқибатида давлат бой берилди, ноқобил тизим бутун бир халқни боши берк кўчага олиб кириб қўйди.
Жамиятда фалсафий қарашлар доим мустаҳкам мантиққа асосланади. Яъни, ҳар қандай қонун ёки қарор мамлакат аҳолисини бирлаштиришга хизмат қилиши керак. Аксинча бўлса, ўша ҳужжатдан, яхшиси ўз вақтида воз кечиб қўя қолган маъқул. Яъни ҳеч нарса давлатчиликнинг асосларига, миллий бирдамликка зиён етказмаслиги керак. Эсланг, Ашраф Ғани режими қандай баҳсли, низоли ҳужжатларни татбиқ этишга уринмади. Натижа бўлдими? Йўқ. Қайтага, ҳокимият қўлдан кетди.
Яна бир муҳим масала. Тўфондек бостириб келган бу кучнинг легитимлиги алоҳида масала, баҳсли мавзу. Уларни аниқ дастурий мақсадларга эга сиёсий куч дейишга ҳам шошилмаган маъқул.
Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ,
Ўзбекистон Экологик
партияси
Марказий Кенгаши
Ижроия қўмитаси раиси
Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ
🕔15:44, 13.04.2026
✔18
Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.
Батафсил
Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи
🕔15:58, 02.04.2026
✔52
Сув ресурсларининг тақчиллиги кузатилаётган бугунги даврда ҳар бир томчи обиҳаётдан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратдир.
Батафсил
Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари рағбатлантирилади
🕔15:47, 06.03.2026
✔100
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 февраль кунги қарори билан «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Батафсил