Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан Экологик партиянинг Қорақалпоғитон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар кенгашлари навбатдан ташқари Конференциялари бўлиб ўтди.
Конференцияларда Экопартия ва партиядан сайланган депутатлар томонидан амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди. Шунингдек, жорий йилнинг 24 октябр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва унда партиянинг муносиб тарздаги иштирокини таъминлашга доир вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Экологик партиясининг навбатдан ташқари III съездида иштирок этиш учун жойларда экопартия мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилишда фаоллик кўрсатаётган, фидойи аъзолардан делегатлар сайлаб олинди.
Ҳудудий конференцияларда партия ташкилоти масъуллари, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди ва жойлардаги экологик муаммолар, уларнинг ечими, атроф муҳит муҳофазасида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам атрофлича муҳокама этилди.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔20
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔18
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил