Давр нафаси      Бош саҳифа

Энди қонун Конституцияга мувофиқлигини текшириш бўйича Конституциявий судга шикоят қилиш мумкин

Суд – барча демократик давлатларда ҳокимиятнинг алоҳида тармоғи сифатида эътироф этилади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳам судлар алоҳида мустақил ҳокимият тармоғи сифатида шаклланди.

Энди қонун Конституцияга  мувофиқлигини текшириш бўйича  Конституциявий судга  шикоят қилиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси лойиҳасини тайёрлашда суд ҳокимиятини мустақил ҳокимият сифатида ўрнатишга алоҳида эътибор берилган, жаҳон мамлакатлари тажрибаси ўрганилган. Суд ҳокимиятини ташкил этишга давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг ажралмас қисми деб қараш қарор топди.

«Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши ва фаолият тартиби ваколатларнинг тақсимланиш принципи асосида амалга оширилади. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти – давлатнинг асосий таянчидир», деган ғоя Бош қомусимизнинг 11-моддасида асосий принцип сифатида мус­таҳкамлаб қўйилди.

Мустақил Ўзбекистон Конституциясида суд органи тоталитар тузум, ундаги ҳукмрон партия манфаатига хизмат қилувчи жазоловчи воситадан, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, ҳуқуқий давлатнинг муҳим воситасига айланиши учун зарур нормалар шаклланди ва мус­таҳкамланди. Лекин Конституция ёки бошқа қонунларда масалани белгилашнинг ўзи етарли эмас. Суднинг ҳақиқий ҳокимият органига, мустақил ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ҳокимиятга айланиши учун кенг ва изчил ишларни амалга ошириш лозим. Шу мақсад йўлида босқичма-босқич ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Суд ҳокимиятининг ҳуқуқий асослари шакллантирилди ва мустаҳкамланди.

Ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг суд орқали ҳимояланиш кафолатлари кучайтирилди. Ушбу кафолатлардан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайтирилди.

Конституциянинг 107-моддасида суд ҳокимиятини амалга оширувчи суд органлари тизими белгиланган. Унга асосан Ўзбекис­тон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Респуб­ликаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларидан иборатдир.

Ўзбекистон Рес­публикаси Конституциявий суди, қайд этилганидек, суд ҳокимиятнинг мустақил тармоғи ҳисобланади. Унинг фаолияти Конституция ва қонун билан тартибга солинади.

Конституциявий суд унга Конс­титуция билан юклатилган вазифа ва ваколатларига кўра суд ҳокимиятининг бошқа судларидан тубдан фарқ қилади. Конституция­вий суднинг асосий вазифаси, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ҳужжатларининг Конституцияга мослигига доир ишларни кўради. Бошқача айтганда, у Конституциянинг асосий ҳимоячисидир.

Конституциямизнинг 109-моддасига асосан Конституциявий судга яна қуйидаги вазифалар юкланган:

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Респуб­ликаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар Ўзбекистон Респуб­ликаси конституциявий қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекис­тон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Респуб­ликасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатини кўриб чиқади;

конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколати доирасида бошқа ишларни кўриб чиқади.

Конституциявий суднинг ҳужжати расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Конституциявий суднинг ҳужжати қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тарихига назар соладиган бўлсак, мустақиллигимизнинг дастлабки даврларидан бошлаб фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конс­титуциявий судининг фаолиятини тартибга солишга қаратилган дастлабки қонун 1993 йилда қабул қилинган. «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонунининг ке­йинги таҳрирлари 1995 йил ҳамда 2017 йилда қабул қилинган.

Конституциявий суднинг фаолиятини тартибга солувчи «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги янги қонун 2021 йил 27 апрель куни қайта қабул қилинди ва бир қатор янгиликларни ўз ичига олди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида бу борада янги йўналишларга асос солинди.

Жумладан, Конституциявий суд­га масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доирасини Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекис­тон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларни киритиш орқали кенгайтириш белгилаб қўйилди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида Конституциявий судда иш юритишнинг процессуал хусусиятларини тартибга солувчи нормаларни киритиш назарда тутилган масалалар эса янги қонуннинг қабул қилиниши учун муҳим омил бўлди.

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги янги Конституциявий қонунда Конституциявий судда иш юритишнинг барча процессуал босқичларини, яъни мурожаатларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва ўрганиш, ишни кўриш учун қабул қилиш, суд ишларини юритиш иштирокчилари ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, суд муҳокамаси, суднинг қарорлари, суд мажлисининг баённомаси ва бошқа ҳаракатларни конституциявий қонун даражасида белгилангани мазкур ҳужжатнинг муҳим жиҳатларидандир.

Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доирасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил киритилди.

Янги Конституциявий қонуннинг муҳим жиҳати «Агар қонун фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса, фуқаролар ва юридик шахслар қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конс­титуциявий судга мурожаат этишга ҳақли» деган норма билан тўлдирилишидир. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш учун ҳаётимизнинг барча жабҳаларида конституция­вий назорат кучайишига, бу эса пировард натижада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўла таъминлашга хизмат қилади.

 

Саодат МУҲАМЕДОВА,

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди эксперти




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔48

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔149

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔178

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 48    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 149    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 178    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 209    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 196    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар