Бугунги кунда аҳолининг ҳар бир мурожаати эътиборга олиниб, муаммолар ҳал этилиб берилаётгани кўп соҳаларда кўзга ташланмоқда. Агар бу мурожаатлардаги кўтарилаётган муаммо долзарб бўлса, албатта ўз ечимини топаётгани ҳам бор гап. Экопартиянинг Нишон туман кенгашига келиб тушадиган ҳар бир ана шундай талаб ва таклифлар ўрганиб чиқилиб, қонун доирасида ҳал қилиб берилмоқда.
Нишон тумани «Пахтаобод» маҳалласининг аҳолиси анча вақтдан буён суғориш ишларида сув муаммосига дуч келаётган эди. Бир гуруҳ маҳалла аҳолиси эккан экинлари сувсизликдан нобуд бўлаётгани тўғрисида Ўзбекистон Экологик партияси Нишон туман кенгаши раиси Неъмат Холғазиевга мурожаат қилишгач, уларга амалий ёрдам беришга киришилди.
Мурожаатни жойига бориб ўрганган Неъмат ака маҳалла аҳлига сув чиқаришнинг бирдан-бир йўли насос ўрнатиш кераклигини ва бунинг учун анчагина маблағ зарурлигини айтди. Маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашган ҳолда у кишининг ташаббуси билан барча ишлар бошлаб юборилди.
Маҳалла фаоллари ва ҳудуддаги тадбиркорлар ҳам қараб туришмади. Керакли маблағ йиғилгач, секундига 250 литр сув етказиб берувчи насос ишга туширилди. Энг муҳими аҳоли томорқасига обиҳаёт борди. Маҳалладаги ҳар бир ҳовлида энди экинлар яйраб яшнамоқда.
Неъмат аканинг ташаббуси билан бундай хайрли ишлар занжири узилмайди. Масалан, тумандаги 11-умумтаълим мактабининг ён деворини таъмирлаш ишларига ҳам ўзи бош-қош бўлди.
Бир сўз билан айтганда, Экопартия фаоллари доимо халқ орасида, улар билан ҳамнафас. Қўни-қўшнилар келишмовчилиги бўладими, экологик муаммо бўладими – ҳар доим одамларни эшитишга тайёр. Неъмат ака каби жонкуяр инсонлар бор экан, Экопартия халқимиз ишончини оқлашда давом этаверади.
Сожида АЛЛАЁРОВА,
Ўзбекистон Экологик партияси
Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котиби
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔20
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔18
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил