Тилда миллат руҳи яшайди, миллат ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар тилда худди кўзгудек акс этиб туради. Улуғ бобокалонимиз айтганларидек: «Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдир».
Кеча Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан Миллий матбуот марказида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллиги ва Ўзбек тили байрами куни муносабати билан «Медиасаводхонлик: ОАВдаги ютуқ ва камчиликлар таҳлили» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида ўзбек тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти, она тилимизнинг ўзига хос жозибаси ва бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида тил қоидаларига қандай риоя этилаётгани хусусида сўз юритилди.
– Бугунги кунда матбуот ва интернет нашрлари, телевидение ва радио каналларида «Давлат тили ҳақида»ги қонунда белгилаб қўйилган қоидаларга қай даражада амал қилинмоқда, улардаги саводхонлик кўрсаткичидан намуна олсак бўладими? Минг афсуски, бу борада мақтана олмаймиз, хато ва камчиликлар кўп, шу боис уларни тузатиш чораларини кўришимиз зарур, –дейди Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан «Yurida Nusa» корхонаси томонидан «Ишонч» – «Ишонч Доверие» таҳририяти молиявий кўмагида кирилл ёки лотин алифбосида матнларнинг орфографик бехато ёзилишини таъминлашга мўлжалланган «Yurida-Orfo» компьютер дастури яратилиб, ОАВ таҳририятларига ўрнатиш ишлари бошланган. Тадбир доирасида 150 та босма нашрларга «Yurida-Orfo» дастури (сертификатлари) беғараз ёрдам сифатида топширилди.
Мансурбек ЖАББОРОВ,
«Оила ва табиат» мухбири
Экологик назорат – замонавий саноат талаби
🕔18:01, 16.04.2026
✔7
Бугун саноат тармоқларини ривожлантиришда нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик хавфсизлик меъёрларига риоя этиш ҳам устувор вазифага айланди. Экологик партия вакиллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилаётган ўрганишлар айнан шу мақсадга йўналтирилган.
Батафсил
Янги Бунёдобод: муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда
🕔18:00, 16.04.2026
✔9
Маҳаллаларда халқ депутатлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг ҳаётий муаммоларини тинглаш, уларга амалий ечим топиш ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим механизмга айланди.
Батафсил
Ер ости сув ресурслари – жамоатчилик назоратида
🕔18:00, 16.04.2026
✔8
Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан, айниқса, ер ости захираларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга. Бу жараёнда соҳадаги норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш ва тизимли мониторинг тадбирларини ўтказиш экологик барқарорликнинг асосий гаровидир.
Батафсил