Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Яшил иқтисодиёт» бизни иқлим ўзгаришларидан қутқара оладими?

Дунё иқлимининг кескин ўзгариши, аномал табиат ҳодисалари инсониятни янги экологик таҳдидлар кутаётганидан дарак беради. Ер аҳолисининг кўпайиб бориши, табиий ресурслар чекланган бундай вазият дунё мамлакатларини оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин.

«Яшил иқтисодиёт»  бизни иқлим ўзгаришларидан  қутқара оладими?

Экспертлар вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун ҳам жаҳон иқтисодиётида «яшил тараққиёт» тамойилларини жорий этиш зарурлигини таъкидлашмоқда. Бундай ёндашув БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларида ҳам ўз аксини топган.

Мамлакатимизда ҳам аҳоли сони ва даромадлари, шунга яраша эҳтиёжлари ҳам ўсиб бораётганини айтиб ўтиш лозим. Янги-янги ишлаб чиқаришлар, қурилиш ва хизмат соҳаларининг кенгайиши баробарида, табиийки энергия ресурсларига бўлган талаб кундан-кунга ортяпти.

«Яшил иқтисодиёт»нинг муҳим тармоқларидан бири – қайта тикланадиган энергия манбаларини яратиш ва фойдаланиш. Бу жиҳатдан Ўзбекистоннинг салоҳияти ва имконияти анча юқори баҳоланади. Халқаро молиявий институтларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, республикамизда муқобил энергия (айниқса, қуёш энергияси)нинг йиллик захираси 270 миллион тонна шартли ёқилғи эквивалентига тенг.

Юртимизда йилнинг 320 куни қуёшли бўлиши кузатилган. Ана шундай улкан салоҳиятдан фойдаланишимиз кераклиги эса бизга берилган неъмат десак хато бўлмайди.

«Яшил энергетика» соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш Ўзбекистонда яқин ўн йил ичида қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 3 баробардан зиёдга кўпайтириш имконини беради. Буни биргина жорий йил август ойида Навоий вилоятида ишга туширилган йилига 252 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга қуёш электр станцияси мисолида кўришимиз мумкин. Натижада 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, юртимизда қуёш станцияларини қуриш орқали жами 600 миллиард кВт соат электр энергиясини ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Бу мамлакатимизда бугунги кунда энергияга бўлган жами эҳтиёждан 8 баробар кўп. 2030 йилга бориб қуёш электр станциялари қувватини камида 5 минг, шамол электр станциялари бўйича эса 3 минг мегаватга етказиш режа қилинган.

Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Наманган, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарёда умумий қуввати 2 минг 200 мегават бўлган 9 та қуёш станцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 1 минг 600 мегаватт қувватга эга бўлган 4 та шамол электр станциялари, албатта, «яшил иқтисодиёт»нинг пойдевори бўлиб хизмат қилади.

Қолаверса, мамлакатдаги энергия ишлаб чиқарувчи қувватларнинг салкам ярми эскирган бўлиб, уларни тиклаш ёки модернизациялаш катта маблағни талаб қилади.

Бунинг ўрнига ҳам иқтисодий, ҳам экологик жиҳатдан самарали ҳисобланган юқоридаги каби «яшил энергетика»га ўтишимиз иқтисодиёт учун ҳам катта фойда беради.

Ўзбекистон Республикасининг «яшил иқтисодиёт»га ўтиш стратегиясида ҳам нафақат мамлакат иқтисодиёти, балки атроф-муҳит муҳофазаси, табиий бойлик­лардан самарали фойдаланиш борасида ҳам мақсадли вазифалар белгилаб олинган. Жумладан, ишлаб чиқаришни технологик модернизациялаш ва молиявий механизмларни ривожлантириш орқали иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, давлат инвестициялари ва харажатларининг устувор йўналишларига илғор халқаро стандартларга асосланган «яшил» мезонларни киритиш, давлат томонидан рағбатлантириш механизмларини, давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш ҳамда халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш орқали «яшил иқтисодиёт»га ўтиш йўналишлари бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, Оролбўйидаги экологик инқирознинг салбий таъсирини юмшатиш чораларини кўриш долзарб масала сифатида белгиланган.

Шунингдек, иқтисодиётнинг базавий тармоқлари энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурслари истеъмолини диверсификациялаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш, иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва уларни юмшатиш, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва табиий экотизимларни асраш, «яшил иқтисодиёт»ни қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий механизмларини ишлаб чиқиш, иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини қисқартириб боришни таъминлаш белгиланган.

Мухтасар айтадиган бўлсак, экологик норматив-меъёрий ҳужжатлар мамлакатимизда инсонларнинг ҳаёт кечириши учун қулай табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини кафолатлаши ва экологик хавфсизликни таъминлашга замин бўлиши керак.  Иқлим ўзгаришлари тобора кучайиб бораётган шароитда бизнинг минтақамизда ҳам сўнгги 30 йилда ўртача йиллик ҳарорат тахминан бир даражага кўтарилганлиги ва асосий дарёларнинг ҳавзаси ва биологик хилма-хилликнинг қисқариб бораётгани бизни жиддий хавотирга солиши керак. Шу маънода «яшил тараққиёт» масаласида мақсадларимизга эришиш учун янада фаол ва самарали услуб ва устувор вазифаларни ишлаб чиқиш замон талабидир. Зеро, «яшил иқтисодиёт»да инсон, табиат ва иқтисодиётнинг бир-бири билан уйғунлиги ва барқарор ривожланиши таъминланиши лозим.

 

Мухторжон ҲОЖИМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси

фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔173

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔192

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

🕔14:47, 12.03.2026 ✔333

Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 173    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 192    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 333    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 532    🕔 16:07, 19.02.2026
  • Наркожиноятчиликка  қарши  муросасиз  қонун

    Наркожиноятчиликка қарши муросасиз қонун

    Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи нафақат жиноятчиликнинг алоҳида тури, балки аҳоли саломатлиги, миллат генофонди ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солаётган хавфли ижтимоий иллат сифатида намоён бўлмоқда.

    ✔ 594    🕔 15:00, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар