Ишбилармон юртдошларимиздан бири ўз хонадонида қуёш панеллари орқали электр энергияси ишлаб чиқариб сотишни бошлади.
Ҳозирги кунда энергетика ресурсларини тежаш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб иш. Биргина хонадоннинг ўзи муқобил энергия ишлаб чиқариб, уни сотишни бошлагани эса энергетика соҳасида катта эврилишларга дебоча бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида истиқомат қилувчи Раҳимжон Расулов хонадонида 6 кВт қувватли кичик қуёш фото электр станцияси ўрнатиб, ушбу станция орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишни бошлади. Ушбу станция орқали йилига 7 мингдан 10 минг кВт.соатгача электр энергияси ишлаб чиқарилади.
«Мазкур хонадон эгаси ва Энергетика вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ўртасида «Қайта тикланувчи энергия манбаларининг кичик объектларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида» шартнома имзоланди. Эндиликда ушбу хонадонда ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан кафолатланган тарзда сотиб олинади», – дея хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Ушбу шартнома умумий ўрнатилган қуввати 1 МВт гача (ўзгарувчан ток) бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари объектларидан (микро ва кичик гидроэлектр станциялардан ташқари), электр энергиясини харид қилишга тааллуқлидир.
Мазкур амалиёт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги 610-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетика тизимига улаш регламенти»га асосан амалга оширилади.
Бунда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан электр энергиясини сотиб олиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги қарорида белгиланган тарифга асосан амалга оширилади.
Аҳамиятлиси шундаки, шу каби ишлаб чиқарилган электр энергиясини умумий тармоққа сотиш – АСКУЭ тизими доирасида ўрнатилган замонавий электрон ҳисоблагичлар орқали амалга оширилади.
Маълумот учун: шахсий қуёш фотоэлектр станцияларини (1 МВт гача) ўрнатиш истагида бўлган фуқаролар станцияларини ягона энергетика тизимига уланган ҳолда фойдаланишлари ҳамда ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига юқоридаги қарорларга асосан шартнома асосида сотишлари мумкин.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔39
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔33
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔35
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил