Халқимиз ўзи яшаётган масканни обод этишни инсоний бурчи, деб билади. Бўйрадек ери бўлса ҳам дарахтлар, гулу райҳонлар экади. Қадрият даражасига кўтарилган бу эзгу анъана сўнгги йилларда янгича маъно ва мазмун билан бойиди.
Куни кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Албатта, дарахтлар мусаффо ҳавони таъминлаш билан бир қаторда атроф-муҳитга салқинлик бахш этади.
Бу хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси, Давлат Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Давлат Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда «Тошкент йўл кўкалам» давлат унитар корхонаси ҳамкорлигида Юқори Чирчиқ туманининг «Истиқлол» маҳалласи ҳудудидаги йўл бўйига кўчатлар ўтқазилди.
Таъкидлаш керакки, Юқори Чирчиқ туманининг «Истиқлол» маҳалласидан бошланган дарахт экиш ишлари тоғли Бўстонлиқ тумани ҳудудига қадар давом этади. Айни пайтда йўл бўйларига садақайрағоч, тут, тол ва бошқа бир неча турдаги манзарали дарахтлар экилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий кенгаши матбуот хизмати
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔39
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔33
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔35
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил