Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?
Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан Facebook ижтимоий тармоғида «Эко-соат» лойиҳасининг навбатдаги жонли эфири ташкил қилинди.
«Глазго халқаро анжумани ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси – дунё иқлим ўзгаришлари муаммоси ечимида муҳим қадам» мавзусида ташкил қилинган мазкур онлайн эфирда экологик муаммоларга бефарқ бўлмаган юртдошларимиз ўзларини қизиқтирган саволлар билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари ва тегишли давлат муассасалари масъулларига мурожаат қилишди. Жумладан, Ойбек Файзиев, Беҳзод Ўрмонов, Вохид Алиханов, Афруз Юсупов каби Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари томонидан экологик муаммолар ва бу соҳада юртимизда амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар борасида ўринли таклифларни билдиришди.
– Дарахт экиш ишларида ҳар бир вилоятнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб иш кўришни тавсия қилган бўлардим, – деди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Афруз Юсупов. – Масалан, Хоразм вилояти иқлимига арча эмас, гужум дарахти кўпроқ мос келади деб ўйлайман.
Шунингдек ушбу эфир натижасида атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида кўтарилган муаммоларни ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиши ҳамда назоратга олиниши ҳам кўзда тутилган.
Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.
БатафсилЭндиликда иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, атмосфера ҳавоси ва сув ресурслари ифлосланишини камайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришда Япония илғор технологиялари қўлланилади.
БатафсилҲаво ҳароратининг тобора кўтарилиши инсоният демографиясига кутилмаган таъсир кўрсатмоқда. Янги тадқиқотга кўра, ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 20 даражадан ошганда, қиз болаларга нисбатан ўғил болалар туғилиши камайиши кузатилмоқда.
Батафсил