Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект баҳолайди

Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.

Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект  баҳолайди

Давлат экологик экспертизаси маркази ҳамда Халқаро экологик таъсирни баҳолаш ассоциациясининг Италия офиси (IAIA) ўртасида тузилган келишув атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизимига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва соҳадаги мутахассислар салоҳиятини оширишга қаратилган.

Тантанали маросимда Давлат экологик экспертизаси маркази бош директори Ғ.Мухамедов, IAIA Италия офиси президенти Ж.Магро, Италия Экология ва энергетика вазирлиги ҳамда ЕХҲТ вакиллари иштирок этди.

Меморандум IAIA томонидан илгари сурилган «Permitting 5.0» халқаро концепцияси ва Экологик бошқарув платформаси доирасида амалга оширилади. Ушбу ташаббус экологик баҳолаш жараёнларининг шаффофлиги, сифати ва самарадорлигини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқишни мақсад қилган.

Ҳамкорлик доирасида экологик ҳужжатларни таҳлил қилиш, лойиҳаларни дастлабки баҳолаш ва уларнинг кумулятив таъсирини прогнозлаш жараёнларини автоматлаштириш учун сунъий интеллект воситаларини жорий этиш режалаштирилган. Шунингдек, экологик экспертиза соҳасида инновацион технологияларни синовдан ўтказиш, миллий методология ва қўлланмалар ишлаб чиқиш, мутахассислар учун халқаро тренинг ва малака ошириш дастурларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Беш йиллик муддатга мўлжалланган мазкур меморандум томонларнинг узоқ муддатли стратегик мақсадлари муштарак эканини кўрсатади. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу ташаббус Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ва экологик бошқарувнинг замонавий моделларини жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.




Ўхшаш мақолалар

Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔19

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔21

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Кактусдан яратилган  эко-пластик

Кактусдан яратилган эко-пластик

🕔11:22, 30.06.2026 ✔85

Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

    Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

    Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 19    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

    Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

    Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

    ✔ 21    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Кактусдан яратилган  эко-пластик

    Кактусдан яратилган эко-пластик

    Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.

    ✔ 85    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект  баҳолайди

    Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект баҳолайди

    Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.

    ✔ 137    🕔 15:10, 11.06.2026
  • Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    ✔ 152    🕔 16:59, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар