Қорақалпоғистонда Республикасида шамол электр станциясини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси доирасида баҳорги мониторинг чоғида янги қуш тури – чўл буқаси топилди. Ушбу қуш Энергетика вазирлиги лойиҳаларининг атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш жараёнида аниқланган.
Қайд этилишича, Энергетика вазирлиги лойиҳаларнинг атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш бўйича икки босқичли хавф таҳлилини ўтказади. Биринчи босқичда Халқаро тараққиёт институтлари (Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки) кўмагида вазирлик тахминан бир йил давомида маълумотларни йиғади. Бунда нафақат лойиҳа учун ажратилган ҳудудда, балки 50 км радиусда ҳам ўрганиш ишлари олиб борилади.
Ҳозирда қушлар, кўршапалаклар, судралиб юрувчилар ва бошқа ҳайвонларнинг сони ва турлари ўрганилмоқда. Шунингдек, ўсаётган ўсимликлар ва ер ости сувлари ҳам кузатиб борилади.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ижтимоий таъсир соҳасида халқаро миқёсда тан олинган экспертлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижаларга кўра, ижобий хулоса бўлса, танланган майдонда электр станциясини қуришга рухсат берилади.
Иккинчи босқичда экологик ва ижтимоий тадқиқотлар бевосита инвестор томонидан қурилиш бошланишидан олдин камида 6 ой давомида ўтказилади. Бундай тадқиқотлар биринчи босқичида қилинган қадамларни қисман такрорлайди. Бироқ инвестор, кредиторлар ва республика ҳукумати қурилиш ишлари атроф муҳитга ҳеч қандай таъсир этмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Ҳар ниҳолга эътибор зарур
🕔13:18, 15.10.2026
✔42
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил
Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди
🕔13:17, 15.10.2026
✔40
Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
Батафсил
Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди
🕔15:00, 08.10.2026
✔103
Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Батафсил