Етти кун      Бош саҳифа

Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Экологик  барқарорликни  таъминлашнинг  ҳуқуқий кафолати

Мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, айниқса, аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат органлари фаолиятининг шаффофлик даражасини ошириш ва фуқаролик жамиятининг ролини кучайтириш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Респуб­ликаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган «Конституция – мамлакатимиз экологик ҳавфсизлигини таъминлашнинг ишончли кафолати» мавзуидаги давра суҳбатида шулар хусусида сўз борди.

Унда депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экологик партия фракцияси раҳбари Хайрулло Ғаффоров ва бошқалар мамлакатимиз Конституциясида табиат ва жамият тизимидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи махсус нормалар белгилангани, улар экологик ҳуқуқий муносабатлар пойдеворини ташкил этишини таъкидладилар. Асосий қонунимизнинг ҳар бир моддаси дастуриламал экани, ҳаётимиз қоидасига айланиши зарурлиги қайд этилди.

Бош қомусимизнинг 50-моддасида «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар», деб белгилаб қўйилган. Бу фуқароларнинг экологик мажбуриятлари Конституция даражасида мустаҳкамланганини англатади.

Тадбирда сўз олганлар Конс­титуциямизнинг яратилиш тарихи ва шу кунга қадар унга киритилган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Миллий ва умуминсоний ғояларни ўзида мужассам этган, халқимизнинг барча қатламларининг манфаатларини ифодаловчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз тараққиётида янги бир даврни бошлаб берганини ҳамда амалга оширилаётган экологик ислоҳотларнинг асоси бўлиб хизмат қилаётганини таъкидладилар.

Асосий қонунимизда белгилаб берилган нормаларнинг ҳаётга кенг кўламда жорий этилиши атроф муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, юртимизда экологик ҳолатни соғломлаштириш нафақат давлат ва жамият, шу билан бирга, ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.




Ўхшаш мақолалар

Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

🕔10:24, 10.09.2026 ✔27

Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

Батафсил
Деҳқонобод тоғлари  аҳолиси розими?

Деҳқонобод тоғлари аҳолиси розими?

🕔10:24, 10.09.2026 ✔28

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова Деҳқонобод туманидаги «Ғўроти» маҳалласи еттилиги фаолияти ва уларнинг иш самарадорлигини ўрганди.

Батафсил
Депутат Когон  шаҳридаги тиббиёт  муассасасида

Депутат Когон шаҳридаги тиббиёт муассасасида

🕔10:23, 10.09.2026 ✔27

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Раҳимов Когон шаҳридаги оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

    Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

    Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

    ✔ 27    🕔 10:24, 10.09.2026
  • Деҳқонобод тоғлари  аҳолиси розими?

    Деҳқонобод тоғлари аҳолиси розими?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова Деҳқонобод туманидаги «Ғўроти» маҳалласи еттилиги фаолияти ва уларнинг иш самарадорлигини ўрганди.

    ✔ 28    🕔 10:24, 10.09.2026
  • Депутат Когон  шаҳридаги тиббиёт  муассасасида

    Депутат Когон шаҳридаги тиббиёт муассасасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Раҳимов Когон шаҳридаги оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди.

    ✔ 27    🕔 10:23, 10.09.2026
  • Чирчиқдаги мактаб  қишга тайёрми?

    Чирчиқдаги мактаб қишга тайёрми?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Ходжаева Чирчиқ шаҳридаги 21-сонли умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва иситиш тизими иши билан танишди.

    ✔ 27    🕔 10:23, 10.09.2026
  • Ғолиб бўлолмаган лойиҳа  ҳам эътибордан  четда қолмади

    Ғолиб бўлолмаган лойиҳа ҳам эътибордан четда қолмади

    Экологик партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилдора Камалова «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йил 2-мавсумида овоз беришда ғолиб бўлолмаган Учтепа туманидаги 78-сонли умумтаълим мактабининг ҳолатини жойига чиқиб ўрганди.

    ✔ 29    🕔 10:22, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар