Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Браконьерларни тутиш ва жазолаш – ечим эмас!

Биз бугун ноёб ҳайвонларни асраш, сонини кўпайтиришга уриниб, бунинг учун махсус питомниклар ташкил қилаётган бир пайтимизда айрим кишилар уларни қириш билан овора.

Браконьерларни  тутиш ва жазолаш –  ечим эмас!

Ҳа, гап айнан браконьерлар ҳақида кетмоқда. Афсуски кунора уларнинг ноёб жониворларни овлаётгани ва инспекторлар текшируви, рейд тадбирлари давомида қўлга олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мана масалан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларининг Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида хизмат олиб бораётган ходимлари 2021 йил 12 декабрь куни «Қўнғироткўл» овул фуқаролар йиғини атрофидаги чўл ҳудудида 14 бош кийикни ва 5 та ёввойи қуённи отиб ўлдириб, гўштини бўлаклаётган браконьерларни ушлаш чораларини кўришди. Бироқ инспекторлар яқинлашаётганини кўрган овчилар нафақат «ўлжа», балки кийим-кечак, озиқ-овқат, ёнилғи ва бошқа буюмларини ташлаб, воқеа жойидан қочишган.

Давлат инспекторлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, воқеа жойи видеотасвирга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда қочоқ браконьерларни қўлга олиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Қонунбузарлар қўлга олинди ҳам дейлик, кейин нима бўлади? Бундан олдин Устюрт текислигида 11 бош жайронни овлаган браконьерлар 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Бу галги қонунбузар овчиларга ҳам жарима ёки ундан ҳам оғирроқ жазо тайинланиши шубҳасиз. Аммо бу билан нима ўзгаради? Отилган жайронлар тирилиб, ўлган қуёнлар оёққа туриб қоладими? Ёки ноёб ҳайвонларни отиб бўлганидан сўнг браконьерларни рейдларда ушлаб, жазо тайинлаганимиз билан бу ҳайвонлар кўпайиб қоладими? Шу билан уларни ҳимоя қиламизми?

Афсуски, бундай нохуш ҳолатларнинг олдини ола олмаяпмиз. Ҳамма гап мана шунда. Модомики ҳайвонларни вақтида ҳимоя қила олмасак, унда уларни овчининг ўлжасига айланиши учун кўпайтиряпмизми, ҳайронсан киши. Бундан на ҳайвонларга, на давлатимизга ва на экотизимимизга наф йўқлигини англашимиз лозим. Техника ривожланган, масофавий кузатувлар имкони бўлган бир пайтда нима учун жайронлар отиб бўлинганида хабар топамиз?

Муаммолар ҳам, гапирса гаплар ҳам кўп. Бунинг ечими эса ўзимизда. Назоратни масофавий, тезкор, онлайн амалга ошириш тизимини ишлаб чиқиш ва ҳаммаёққа кузатув камераларини ўрнатиш лозим. Бунинг учун зарур маблағни ажратиш, питомникларда катта харажатлар ва машаққат билан кўпайтирилаётган ҳайвонлар ҳаётини сақлашга ёрдам беради. Ана шундагина улар сони кўпаяди, қилинаётган ҳаракатлар ўзини оқлайди.




Ўхшаш мақолалар

Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔170

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔190

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

🕔14:47, 12.03.2026 ✔331

Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 170    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 190    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 331    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 530    🕔 16:07, 19.02.2026
  • Наркожиноятчиликка  қарши  муросасиз  қонун

    Наркожиноятчиликка қарши муросасиз қонун

    Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи нафақат жиноятчиликнинг алоҳида тури, балки аҳоли саломатлиги, миллат генофонди ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солаётган хавфли ижтимоий иллат сифатида намоён бўлмоқда.

    ✔ 592    🕔 15:00, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар